Латофат Tошевага табрик
Латофат Тошевани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Латофатли Латофатхонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!!!
Маълумот: Латофат Набиевна Tошева 1986 йилнинг 30 сентябрь куни Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз туманида шифокорлар оиласида туғилган.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёт университети талабаси.
1- гуруҳ ногирони.
Ижод намуналари республика матбуотларида, радио ва телестудиялар орқали эълон этилиб келинмоқда.
Шеърлари бир қанча хонандалар томонидан қўшиқ қилиб куйланган.
2014 йил "Дил дарёси" номли илк шеърий тўплами нашрдан чиққан.
Ижодий шеърлари Озарбайжон ижодкорларининг "Ўзбекистон – Озарбайжон боқий дўстлик ришталари" таржималар китобидан жой олган.
2019 йил Қашқадарё вилояти, туманлараро "Гуллар, қушлар ва китоблар" фестивалининг "Фаол китобхон жамоаси" ғолиби.
Бир қанча Олимпиада ўйинларида фахрли ўринларни қўлга киритган.
Ёшлар иттифоқи аъзоси ва ногиронлар жамияти фаоли.
2021 йил Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан "Мен бахт манзилидаман" деб номланган иккинчи шеърий тўплами "Янги аср авлоди" нашриётида нашрдан чиққан.
2022 йил Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёт университетида ўтказилган "Энг яхши талаба" танловида биринчи ўринни эгаллаган.