Фахриддин Низомовга табрик


   Шоир ва таржимон Фахриёрни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз.
   Фахриёрга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз! 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Фахриёр (Фахриддин Низомов) 1963 йил 5 октбярь куни Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилоятининг Сангижумон қишлоғида туғилган.
   1988 йили Самарқанд Давлат университетининг Ўзбек филологияси факультетини тугатган. 
  “Дарднинг шакли” (1997), “Аёлғу” (2000), "Геометрик баҳор” (2004), француз тилида “L’os des larmes” (“Кўз ёш сояси”, 2016, Париж), “Излам” (2017) шеърий тўпламлари, “Янгиланиш анъанаси” (1998) публицистик мақолалар тўплами ва “Метаҳикоялар оралаб” (2020) адабий-танқидий мақолалар, интервьюлар тўплами нашр этилган. 
  Таниқли АҚШ сиёсатчиси Ҳиллари Клинтоннинг “Бир болага етти маҳалла ота-она” (It Takes a Village), таниқли британиялик каломшунос олим Тимоти Уинтернинг “XXI асрда ислом: Постмодерн дунёда қиблани топиш” (Islam 2001: Finding the Qibla in a Postmodern World) ва “Америка ҳикоялари” (American Short Stories) (ҳамкорликда) китобларини, таниқли Америка адиби ва шоири Эдгар Аллан Понинг “Темирбек” достонини ўзбекчалаштирди. 
   “Сержантлар” телесериали, “Жасур” ва «Назира” бадиий фильмлари сценарийлари ҳаммуаллифи.
   Бундан ташқари, жуда кўп телесериалларни, ҳужжатли фильмларни инглиз тилидан ўзбекчага ўгирган. Дунёнинг етакчи АКТ (ахборот-коммуникация технологиялари) компаниялари таъминот дастурларини ўзбекчалаштиришда қатнашган.
   Шеърлари француз, турк, озарбайжон, рус, болгар, хитой, инглиз, қозоқ ва уйғур тилларига таржима қилиниб, турли адабий-бадиий журнал ва альманахларда чоп этилган.
   2015 йил 1-4 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтган XI Туркий халқлар шеърият фестивалининг Рами Гарипов номидаги бош мукофотига сазовор бўлди.
   Эркин ижодкор.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот