Мурод Муҳаммад Дўст таваллуд топган кун


    Таниқли адиб - Мурод Муҳаммад Дўстни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
    Мурод Муҳаммад Дўстга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!
   
   Маълумот учун: Мурод Муҳаммад Дўст 1949 йил 12 апрелда Самарқанд вилоятининг Жом қишлоғида туғилган. ТошДУнинг тарих факультетининг фалсафа бўлимини тугатган (1971). Москвадаги Адабиёт институтида ўқиган (1974 — 79). Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Қайдасан, кувонч садоси?» (1976). Шундан кейин «Мустафо» (1977), «Бир тойчоқнинг хуни» (1979), «Галатепага қайтиш» (1983), «Дашту далаларда» (1987) сингари ҳикоя ва қиссалари нашр этилган. «Лолазор» (1988) романи муаллифи. Асарлари асосида бадиий фильмлар суратга олинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1990).
    2000 йил Ўзбекистон Ахборот агентлиги бош директори. 2002-2005 йиллар “Ўзбеккино” ДАК раиси. Бир вақтнинг ўзида, 1999-2004 йиллар Самарқанд вилояти, Нуробод округидан Олий Мажлис депутати. 2005 йил Президент Аппарати маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот