Ўзбек адабиётининг сўзи ва қалби


   Ўзбек адабиётининг сўзи ва қалби қудратли, залворли шоираси, сўз салтанатининг ҳақли соҳибаси Зулфия Мўминова! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
  Бугун сизнинг шеърларингиз, ўланларингизнинг жаранги Нарпай дашту далаларидан то Ҳисор тоғ тизмаларигача, Самарқанддан токи Фарғона водийсию Хоразм-Қорақалпоқ элининг овулларигача, Бухорою Сурхон ва Қашқадарё, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах, қолаверса, қўшни қозоқ,, қирғиз,тожик, озар ва турк элларигача бориб етган. Битикларингиз не бир йигит-қизларга дил розини бир-бирига етказиш учун кўприк вазифасини ўтамоқда. Сиз ёзган Ватан ва халқ васфи, аёл ва она таърифи, мардлик,меҳнат ва жасорат тимсоли улуғланган шеърларингиз давраларда, дастурхон бошида тинмай янграйди, уларни тинглаб қанча қалблар маънавий руҳ,, маърифат ва тарбия, ибрат олади. Асарларингизда куйланган ботирлар, санамлар, ориятли, полвон келбатли инсонлар-Сиз севган буюк халқнинг бир бўлаги.
   «Ватан ташлаб кетмайди» (1988), «Бешикларни асрагин, дунё» (1988), «Ёнаётган аёл» (1993), «Азизим, бахтиёрман» (1997) каби шеърий тўпламларингиз ёшлигимиздан бери қўлимиздан тушмайдиган китоблар сирасига кирган. Демакки, бутун бошли элларни сўз қошида жамлай олдингиз, Зулфия исмининг шукуҳини оқлай олдингиз.Умрингиз узоқ, ризқингиз зиёда бўлсин!
     Илоҳим ижод боғингиз янада гуллаб-яшнасин, илҳом, сўз завқи сизни асло тарк этмасин!

Гуландом ТОҒАЕВА










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот