Зулфия Мўминовага табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари, "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони соҳибаси, 2018 йилги “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира - Зулфия Мўминовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Зулфия Мўминовага мустаҳкам соғлик. узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Зулфия Мўминова 1959 йилнинг 15 Июль куни Самарқанд вилоятидаги Нарпай туманида туғилган. Тумандаги 9-ўрта мактабни тугатиб, Каттақўрғон шаҳридаги педагогика билим юртига ўқишга кирган ва 1980 йили билим юртини имтиёзли диплом билан якунлаб, ЎзМУнинг филология факультетига ўқишга кирган. ЎзМУ нинг иккинчи курсида-ёқ, унинг шеърлари ОАВда ёритила бошлади. 1983 йилда унинг Ўзбекистон Халқ шоири Зулфияхоним билан танишиши ҳаётида улкан бурилиш ясади. Ўша йили “Дўстлик” санъат саройида ўтган, Осиё ва Африка ёзувчиларининг йирик анжуманида Зулфия Мўминова “Тинчлик учун овоз бераман” шеърини ўқиди. Шеър тугагач, устоз Зулфияхоним қўлларидаги бир даста гулни шогирди Зулфия Мўминовага тутқазди. Устознинг бу бағри кенглиги ёш Зулфияни бир умрга илҳомлантирди. У Зулфияхоним мактабини ўтади.
“Ватан ташлаб кетмайди”, “Бешикларни асрагин дунё”, “Ёнаётган аёл”, “Қудратли юртимга”, “Самога сочилган юлдузлар”, “Истиқлол – олтин гулим”, “Аёлга бахт, беринг саодат беринг”, “Азизим, бахтиёрим”, “Сиз шеърга сиғмайсиз”, “Сурхоннинг муҳтарама аёллари” (публицистика), “Аёлга гул беринг” каби шеърлар ва эсселар тўпламлари муаллифи.
2017 йил АҚШнинг “Амазон” нашриётида ”Аёлни енгиб бўлмайди” номли тўплами чоп этилди. Шу йили унинг болалар учун ёзган “Тадбиркор типратиканча” номли шеърий тўплами Канадада чоп этилди.
2008 йил мустақиллик арафасида ўтказиладиган ”Энг улуғ, энг азиз” кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи биринчи ўрин соҳиби, 2017 йил шу кўрик-танловнинг республика босқичи биринчи ўрин соҳиби, 2018 йилда “Инсоният бахтига бағишланган нутқ” (Президентимизнинг БМТнинг 72 сессиясида сўзлаган нутқидан сўнг), “Сиз қачон уйғонасиз?” “Хорлик ғафлатдадир”, “Китоб карвонининг қўнғироғи”, “Шийпонда ёзилган эссе” (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Лола Муротова ҳақида), “Юрагида анор гуллаган аёл”, “Фарғона анори” агрофирмаси раҳбари Мастура Сайфуддинова ҳақида) ҳужжатли лиро-эпик қисса, “Сурхоннинг тадбиркор ўғлони” (Сурхондарёлик кўп тармоқли тадбиркор “Сурхон саноат қурилиш” компанияси раҳбари, Осиёда ягона қамишдан ДСП ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бунёдкор Баҳодир Қодировнинг инновацион технологик лойиҳаларига бағишланган), “Китоб кирган уйга қайғу кирмайди”, “Шукур дейман, ҳар тонг, ҳар саҳар” (Президентимизнинг вилоятларга ташрифи чоғида халқ билан учрашувларидан илҳомланиб) “Бир келиб кетинг “Манас” қишлоғимизга”, “Болага китоб беринг!”, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” қароридан сўнг “Тарихий қарор муборак” каби мақолалари жамланган “Буюк уйғониш” номли сиёсий-ижтимоий публицистик мақолалар тўплами ва ижтимоий буюртма асосида ёзилган асари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” фонди ҳомийлигида “Адиб ва жамият” рукни остида чоп этилди. 2019 йил Зулфия Мўминова болалар адабиётида ҳам сермаҳсул ижод қилиб “Ғунча”, “Гулхан”, “Тонг юлдузи” каби болалар нашрларида янги–янги эртаклар, шеърлар, топишмоқлар, ҳикоя ва достонлари билан мунтазам чиқишлар қилади.
2019 йил “Донишманд тошбақанинг кўзойнаги” номлм эртаклар тўплами.
2019 йил “Сурхоннинг тадбиркор ўғлони”. Ҳужжатли лиро-эпик асари.
2019 йил “Ишқ боғида бор эдим” шеърлар тўплами.
2019 йил ”Болаларга китоб беринг” номли болалар учун достонлар ва шеърлар тўплами.
2019 йил “Юмшоқой исмли типратиканча” эртаклар тўплами нашр этилди.
Зулфия Мўминова 2000 йил “Дўстлик” ордени соҳиби бўлган.
2018 йил “Тадбиркорлар - ижодкор нигоҳида” республика танлови ғолиби, худди шу йил “Олтин қалам” Миллий мукофоти ҳамда Президентимизнинг фармонига биноан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
2021 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан мукофотланган.