Мансур Равшановга табрик


  Ўзбекистон санъат арбоби, ўзбек театр санъатига ўз спектакллари билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижодкор, режиссёр - Мансур Темирович Равшановни таваллуд топган айёми билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз. 
  Мансур Равшановга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.  

  Маълумот: Мансур Темирович Равшанов 1937 йилнинг 4 Июль куни Қарши шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1961). Сурхондарё театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр (1963—74, 1975 й. дан), 1974—75 й. лар Қашқадарё театрида бош режиссёр. «Алпомиш» (С. Абдулла; Т. Жалилов), «Бой ила хизматчи», «Майсаранинг иши», «Жононга бордим бир кеча» (Ҳамза), «Алишер Навоий» (И. Султон, Уйғун), «Парвона» (Уйғун), «Нурхон» (К. Яшин), «Ажаб савдолар» (Ҳ. Ғулом; М. Левиев), «Келинлар қўзғолони» (С. Аҳмад), «Ўз аризасига кўра» (Ў. Умарбеков), «Макр ва муҳаббат» (Ф. Шиллер), «Момо ер», «Оқ кема» (Ч. Айтматов), «Келин ва куёв» (М. Байжиев), «Амир Темур ва Йилдирим Боязид» (К. Абдунабиев), «Алпомишнинг қайтиши» (У. Азим) каби кўплаб спектаклларни саҳналаштирган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот