Мансур Тошматов

Ўзбекистон халқ артисти, хонанда – Мансур Тошматовни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз.
Мансур Тошматовга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!
Маълумот: Мансур Ғаниевич Тошматов – 1954 йилнинг 14 Сентябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1979 йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1986 й.), Ўзбекистон халқ артисти (1995 й.).
Санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти, бастакор ва мусиқачи – Ғанижон Тошматовнинг ўғли.