НЕГА ЖИМСИЗ...


 

Нега жимсиз, гапингиз йўқми? 
Бир сўз айтинг ёниб кетай мен. 
Дунёлардан чирт юмиб кўзни, 
Ўзимдан хам тониб кетай мен.

Индамайсиз,гапингиз йўқми? 
Бир сўз топинг жонимни олсин. 
Мени ғийбат қилган ёмонлар, 
Гап тополмай қийналиб қолсин.

Нега жимсиз, гапингиз йўқми? 
Уялсангиз шивирлаб айтинг. 
Зулматларда қолган бу дилим, 
Қуёш бўлиб,ой бўлиб кайтинг.

Индамайсиз, гапингиз йўқми? 
Хеч бўлмаса қилинг қўнғироқ. 
"Салом"денгда ўчиринг майли, 
"Қайдасиз?"деб қилмайман сўроқ.

Нега жимсиз,гапингиз йўқми? 
Рахм килинг, бўлманг бағритош. 
Интизорман, хуморман, зорман, 
Сўз кутиб қирққа етда ёш.

Индамайсиз,гапингиз йўқми? 
Кутмоқдаман кўнглимни тутиб. 
Гар йўқ бўлса, иложим қанча, 
Яшайманда ўлгунча кутиб.

Хамон жимсиз, гапингиз йўқми.

 

Малика Салимова