Мукамбар Раҳимовага табрик


    Ўзбекистон халқ артисти, актриса ва режиссёр, таниқли дубляж устаси Мукамбар Раҳимовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
    Мукамбар Раҳимовага узоқ умр, сиҳат-саломатлик, дунёдаги энг эзгу истакларни тилаймиз.

  Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
 
     Маълумот учун: Ўзбекистон халқ артисти Мукамбар Раҳимова 1941 йилнинг 23 Март куни Тошкентда таваллуд топган.
    Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик, кейинчалик режиссёрлик факультетида таълим олади. 
    1964 йилдан «Ўзбекфильм» киностудиясида меҳнат фаолиятини бошлаган.
    Маҳоратли ижодкор 13 ёшидан дубляж, телеспектаклларда қатнашиш билан биргаликда, «Дугоналар», «Табассум», «Ватандош», «Яхши кайфият» каби радиожурналларида бошловчилик ҳам қилган.
    Мукамбар Рахимова «Оловли йўллар», «Ёлғиз ёдгорим», «Лайлак келди, ёз бўлди», «Ой бориб, омон қайт» фильмларида роллар ижро этган. Режиссёр сифатида «Интилганга толе ёр», «Хаёлпараст», «Гувоҳсиз суҳбат», «Номаълум аёл мактуби», «Қасоскорнинг олтин боши» каби радиопостановкаларни саҳналаштирган. 
    Дубляжда «Оқ шудринг», «Игна», «Менинг Миом, Мио», «Шаҳризоданинг янги эртаклари», «Зомби», «Дельфин ҳайқириғи», «Уч қиролнинг тўқнашуви», «Куннинг аёли» ва бошқа кўплаб асарларга режиссёрлик қилган.
   Мукамбар Раҳимова 2002 йил "Ўзбекистон халқ артисти" унвони билан мукофотланган. Актриса ижодий фаолияти давомида кўплаб орден, медаль ва турли мукофотлар билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот