Ражаб Адашевга табрик


   Ўзбекистон халқ артисти, элимиз суйган актёр - Ражаб Ҳалимович Адашевни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Ражаб Адашевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  Маълумот: Ражаб Адашев 1944 йилнинг 15 Июль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Мактабни тугатгач, қурилиш соҳасида ишлаган ва Ургут халқ театрининг спектаклларида иштирок этган. 
  1964 йилдан "Ўзбекфильм" киностудиясида актёр бўлиб ишлаган. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини актёрлик факультетини тамомлаган (1970 й.).
  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1997 й.) ва Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан мукофотланган. 
  Ражаб Адашев бугунга қадар кўплаб фильмларда турли туман ролларни ижро этган. Хусусан, “Ой бориб, омон қайт”, “Қўрқмас”, “Шиддат”, “Еттинчи ўқ”, “Семурғ”, “Еттинчи жин”, “Хоразм афсонаси”, “Тансоқчи”, “Оловли йўллар”, “Акмалнинг саргузаштлари”, “Абдуллажон”, “Кичкина табиб”, “Алпомиш”, “Осмондаги болалар 1,2”, “Девона”, “Афанди ва азроил”, “Бойвачча 1,2”, “Янги бой”, “Ҳасан ибн Ҳусан”, "Абдуллажон" фильмидаги роллари орқали кино ихлосмандларига яхши таниш. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот