Аҳмад Маҳмудий Унарбоевга табрик


    “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, маҳоратли режиссёр – Аҳмад Маҳмудий Унарбоевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Аҳмад Маҳмудий Унарбоевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

    Маълумот: Аҳмад Маҳмудий Унарбоев – 1950 йилнинг 24 Январь куни Тошкентда туғилган. 
   1976 йил А. Н. Островский номидаги Тошкент Театр ва рассомлик институтини "Кинорежиссёрлик" факультетини битирган.
   1971 йилдан Ўзбекфильмда ишлайди. "18 квадрат" (Жаҳонгир Қосимов билан биргаликда), "Мени тушун", "Виждон", "Опа", "Тушларимда ғамгин йиғлайман", "Ёлғиз ёдгорим", "Чаёнгул", "Девона", "Танка", "Дев билан Пакана", "Сув ёқалаб", "Уқубат", "Йўқолган одам", "Қарздор", "Жасур", "Акахон", "Ришта", "Назира", "Ибрат" сингари фильмларда режиссёрлик қилган. 
    "Жасур" фильми учун "Йилнинг энг яхши  режиссёри" сертификатини олган.
    2007 йил "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот