Темурмалик Юнусов
“Шуҳрат” медали ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси,, киноактёр ва режиссёр – Темурмалик Юнусовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Темурмалик Юнусовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз!
Маълумот: Темурмалик Юнусов 1942 йилнинг 31 август куни Андижонда туғилган.
1965 йил Тошкент Театр ва рассомлик институтини тугатиб, дастлаб "Тожикфильм" киностудиясида ишлаган. "Тангалик болалар", “Галатепалик авлиё” ва "Марҳумнинг ҳурмати" фильмлари режиссёри ҳисобланади.
Актёр сифатида эса "Ўткан кунлар", "Икки кишилик вокзал", "Оловли йўллар" каби фильмларда роллар ижро этган.
Водийфильм студияси асосчиси ва раҳбари. "Фарғоналик бешовлон", "Ўзганинг бахти", "Ватан"," Дилор, Дилор, дил ва ор", "Инқилоб куйчиси", "Қўқон шамоли" каби фильмларда турли қаҳрамонлар образини ўйнаган. "Ойижон" фильми продюсери.
1966–1971-йилларда ўзи таҳсил олган олийгоҳда фаолият олиб борган. 1971 йилдан 1986 йилгача "Ўзбекфильм"да режиссёр (орада 1979–81-йилларда Москвада Э. Рязановнинг режиссёрлик ва киносценаристлик олий курсларида таҳсил олган.
1986–1991-йилларда "5-студия" раҳбари, кейин эса "Ўзбеккино", Ўзбекистон Киноижодкорлар Уюшмасини (2001 йилгача) бошқарган.