Нозим Тўлахўжаевга табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли актёр, режиссёр ва сценарийнавис - Нозим Тўлахўжаевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Нозим Тўлахўжаевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Нозим Тўлахўжаев 1951 йилнинг 4 январида Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўланинг ўгли.
1970 йилда мактабни тугатгач, Москвадаги Луначарский номидаги Театр санъати институтининг режиссёрлик бўлимига ўқишга кирган. Ўқишни тамомлагач, ҳарбий хизматни ўтаган, шундан сўнг “Ўзбекфильм” киностудиясида иш бошлаган. У “Ўзбекфильм” киностудиясида ишлаган даврида сценарийнавис ва режиссёр сифатида кўплаб мультфильмлар суратга олган, бир қанча халқаро танловларда совринли ўринларни қўлга киритган.
Актёр сифатида у кўплаб фильмлар ва сериалларда суратга тушган. Жумладан, "Марғиёна", "Кичкина табиб", "Алпомиш", "Осмондаги болалар", "Ўтов", "Ўйин", "Жийда гули", "Афғон" каби бир қатор фильмларда роллар ижро этган. Тўлахўжаевни аксарият томошабинлар киноактёр сифатида билади, аммо у анимация режиссёри сифатида ҳам ижод қилган ва халқаро совринларга сазовор бўлган. Режиссёр сифатида эса "Висол", "Зарб", "Танҳо қайиқ" сингари кинофильмлар ва яна кўплаб мультфильмларни суратга олган.