Қизғалдоғим


Қизғалдоғим, қизғалдоқ, нега мендек кўнглинг доғ?
Адирларда қидириб топганинг бўлдими "оҳ"?
Кимни қидириб чиқдинг қир-адирлар бағрига?
Тополдингми суйганинг, турганмикан аҳдида?

Қуёш сари бўй чўзиб, нур, зиёга интилдинг,
Аммо, дайди шамолда битта, битта тўкилдинг.
Қизғалдоғим, ўксима,  дунё бевафо азал,
Гулкосада гоҳ заҳар, гоҳо узатар асал.

Қора қош, анор юзлим, кийибсан қизил кўйлак,
Ҳасад қилиб ҳуснинга чирмаб олмиш зарпечак.
Чидай олмай шамол ва зарпечакнинг зулмига,
Тўкилибсан, тўзибсан она ернинг бағрига.

Яна баҳор келади, ўкинма  менинг эркам, 
Яна чиқасан ҳали адирга бўлиб кўркам!
Унгача зарпечакни томирини қуритай,
Шамолни қувиб қирдан ғамларингни аритай!

Маҳбуба СОҚИЕВА
30.11.2023 йил, соат 12-45










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот