Маърифатли аёл - жамият тарбиячиси
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Иқтисодиёт“ факультети хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси Раъно Кодирова томонидан “Китобхон она, китобхон бола“ шиори остида “Маърифатли аёл - жамият тарбиячиси“ мавзусида маънавий-маърифий, бадиий тадбир ўтказилди.
Тадбир меҳмонлари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Саодат“ журнали Бош муҳаррири, шоира, Мунаввара Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими,“Саодат“ журнали бўлим муҳаррири, шоира Қутлибека Раҳимбоева ҳам иштирок этишди.
