ИФТИХОР
Жонга тушган ҳар гард қалбим эзади, Ҳар бир жаҳолатдан қаҳрланаман.
Барибир тарихни олмос безаги,
Бобурийлар билан фахрланаман.
Яроғ ҳам шоҳларнинг дурдоналари,
Тарих олмас, балки, барин ҳисобин.
Лекин жаҳоннинг бор нурхоналари,
Нур каби асрайди шеърий китобин.
Сочилган жойида тошлар асили,
Улкан хазинадан сўзлар ҳикоя.
Бойлиги қизиқмас, (қилмасман пастлик),
Менга шажараси, номи кифоя.
“Биздан”, деб талашар не миллат, не халқ,
Улуғ салтанатнинг шону сийларин.
Эъзоз учун қуллуқ, лекин мен мутлақ,
Ёдларга бермасман Бобурийларни.
Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журнали Бош муҳаррири, шоира.