АЖР


Олимжон ЎСАРОВ

АЖР

Йигирма йил кутдим тунлари бедор,
Тангрим васлинг охир айлади ато.
Не бахт, ёнимдасан, қувончдан, дилдор, 
Исмимни унутиб қўйганман, ҳатто. 

Бугун хиром этур дунё мен учун,
Бошимдан нур сочур ишқнинг офтоби.
Биламан, қачондир ўлдирар бир кун,
Шу қайноқ бўсанинг қийноқ азоби...










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот