КЕЧИР


Мана энди, ҳамма, ҳаммаси тамом...
Кечир ҳаётинга кирганим учун...
Юрак торларингни чертиб ногаҳон,
Кечир, эплолмадим, негадир, нечун...

Етим қолган телба муҳаббат учун,
Берилмаган меҳр, ҳарорат учун.
Бедор ўтган тунлар азоби учун, 
Охири йўқ орзулар учун... кечир...

Ишонибман қанчадан қанча, риё,
Ёлғонларнинг домига тушиб,
Қирғоққа ишонган тўлқиндек гўё,
Бир  лаҳза ялт этган бахт учун, кечир...

Гўзал  туйғуларим сеҳргар мисол,
Қалбим забт этдилар, қўрқмасдан, ишон...
Бизни орзуларга чорлаган сўқмоқ,
Бизни адаштирди афсуски, бешон.

Йилт этган нур  бўлиб, кириб келдинг сен,
Қалбим торларини чертдинг баногоҳ.
Ва сени бир бора кўрмай севган мен,
Юрагимни чил-чил қилдинг-ку э, воҳ!
Хаёлий севгилим, кечиргин, кечир ...

Маҳбуба СОҚИЕВА шеъри.
Музаффар МУҲАММАДНАЗАР ўқиди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот