Хуршид Тўхтаевга табрик


   Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти ўқитувчиси, Ўзбекистон Киноарбоблар уюшмаси аъзоси, таниқли актёр - Хуршид Тўхтаевни туғилган куни билан муборакбод этамиз! 
Хуршид Тўхтаевга соғлик, бахт-саодат, ижодий парвозлар тилаб қоламиз. Нимаики орзу-ниятлари бўлса, барчаси рўёбга ошишига тилакдошмиз.
     Умр йўлдоши, "Ўзбекистон 24" телеканалининг тележурналисти, "Шуҳрат" медали соҳибаси - Зебо Тўхтаева билан бахтли ҳаёт кечириб, фарзандлари камоли ва орзу-ҳавасини кўриб юришини тилаймиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот: Хуршид Райимович Тўхтаев 1977 йилнинг 30 Март куни Бухоро вилоятида туғилган. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг актёрлик йўналишини битирган. “Бир кам дунё”, “Қайтар дунё”, “Умидингни сўндирма”, “Она дарё”, “Одамлар орасида”, “Зурриёд”, “Синов”, “Тугун”, “Таваллуд”, “Жиноят жазосиз қолмайди”, “Дайди қизнинг дафтари”, “Қил устидаги тақдир”, “Ифора” сингари сериалларда; “Оқтошлик болалар”, ”Сой қўшиғи”, “ Паноҳ”, “Меросхўр”, “Йиғламагин”, “Ёрим беозорим”, "101 Рейс!, “Ҳур қиз“, “Ҳаёт” каби кўплаб фильмларда ижро этган роллари орқали элимиз меҳрини қозонган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот