Индира Ганди (1917–1984)


  Индира Приядаршини Ганди 1917 йилнинг 19 Ноябр куни Ҳиндистондаги Уттар-Прадеш штатида жойлашган Аллоҳобод шаҳрида туғилган. У туғилган оила таниқли сиёсатчилардан иборат эди. Унинг бобоси Ҳинд миллий конгресси фахрийлари раҳбари сифатида танилган Мотилал Неру бўлган. Индира Гандининг отаси эса Жавоҳирлаъл Неру Ҳиндистоннинг бош вазири лавозимида фаолият юритган. Индира Швейцария, Англия ва Ҳиндистон олий ўқув юртларида таълим олган. 1938 йилдан Ҳиндистон Миллий конгресси (ҲМК) партияси аъзоси. Инглиз мустамлакачилик истибдодига қарши курашда фаол қатнашган. 1947 йилда Ҳиндистон мустақилликка эришгач, хотин-қизлар ҳаракатида иштирок этган.
  Индира Ганди ва Маҳатма Ганди қариндош бўлишмаган. Индира кейинчалик турмушга чиққан Феруз Ганди Маҳатма Гандига қариндош бўлгани сабабли, у Ганди бўлган. Маҳатма ўзини Моҳандас Карамчанд деб номлаган. Унинг зўравонликка қарши фалсафаси бутун дунё бўйлаб тарқалган ва  кўплаб издошлар унинг ғояларини ҳали-ҳануз давом эттиришмоқда.
  1934 йил Индира Рабиндранат Тагор асос солган Халқ университетига ўқишга кирган. Аммо 1936 йилда онасининг вафотидан сўнг ўқишни ташлаб, Европага кетишига тўғри келган. 1937 йил Англиядаги Оксфорд коллежига киришга муваффақ бўлган. Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, 1941 йилда у ватанига қайтади. 1942 йил Феруз Гандига турмушга чиққан.
  1942 йилнинг Сентябрь ойида эр-хотин ҳибсга олинишади ва 1943 йилнинг май ойига қадар қамоқда сақланишган.
  Феруз ва Индира икки ўғилчалик бўлишган: тўнғичи Ражив - 1944 йилнинг 20 Август ойида, Санжай 1946 йилнинг 14 Декабрь куни туғилишган.
  1947 йилнинг 15 Августь куни Ҳиндистон инглиз мустамлакачиларидан халос бўлиб, мустақилликка эришгач, миллий ҳукумат барпо этилади. Индира Ганди ҳукуматнинг бош вазири этиб тайинланган Жавоҳирлаъл Нерунинг котиби сифатида отасига ёрдамчи бўлиб, кўплаб хорижий давлатларга отаси билан сафарларда бўлган.
  1964 йил Индира Гандининг отаси Жавоҳирлаъл Неру вафот этди. Бош вазир Лал Баҳодир Шастри Индирани Ахборот ва радиоэшиттиршлар вазири лавозимига тайинлаган.
  Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги урушлар натижасида мамлакатнинг иқтисодий вазияти ёмонлашади ва мамлакатда тартибсизликлар, жиноятлар авж олади.
  1980 йилда Индира бош вазир лавозимини эгаллайди. Ўша йилнинг 14 Апрель куни унга суиқасд уюштирилади: 37 ёшли террорчи унга пичоқ отади ва пичоқ тансоқчиларнинг бирини яралайди. Жиноятчи қўлга олинади.
  23 Июнь куни Индира оғир жудоликка учрайди - унинг кенжа ўғли, сиёсий масалалар бўйича бош маслаҳатчиси - Санжай автоҳалокатда ҳалок бўлади.
  1984 йилнинг 31 Октябрь куни Индира Ганди ўзининг икки нафар тансоқчилари томонидан отиб ўлдирилган.  

Музаффар Муҳаммадназар тайёрлади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот