Мандакини


     Болливуд актрисаси - Ясмин Жозеф 1969 йилнинг 30 Июль куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Мератҳе шаҳрида таваллуд топган. Унга таниқли актёр ва режиссёр Раж Капур Мандакини тахаллусини берган.
     Ўзбек кино мухлисларига "Ганга, сувларинг лойқаланди", "Ўйна, ўйна" ва бошқа фильмлари орқали яхши таниш.
     Отаси Женга Жозеф инглиз миллатига мансуб бўлгани сабабли Ясмин оқ танли ва кўзлари мовий тусда туғилган. Онаси Канга Мангу ҳинд. Отаси масиҳий, онаси мусулмон динига эътиқод қилгани туфайли, оиласида масиҳийлар ва мусулмонлар байрами нишонланган. 
     Ясмин болаликдан актриса бўлишни орзу қилган ва унинг севган актрисаси - Зийнат Омон бўлган. Шу сабабли у Бомбейга Кинематография институтига кириш учун йўл олган.
     Таҳсил олиш баробарида Ясмин модел сифатида ҳам турли танловларда қатнашган. Ҳиндистонда ўтказилган гўзаллик танловида ғолиб бўлганда, кинопродюсер Ранжит Виркнинг эътиборига тушади ва уни Раж Капурга тавсия қилади. Шу тариқа у Раж Капурнинг "Ганга, сувларинг лойқаланди" фильмида бош рольни ижро этишга муваффақ бўлган. Мазкур фильмдаги роли учун Filmfare Awards мукофотини қўлга киритган.
     Ўша даврнинг кино юлдузларидан бири бўлган Митхун Чакраборти билан фильмларда суратга туша бошлайди. Айниқса, режиссёр Баббар Субхашнинг "Ўйна, ўйна" фильми уни дунёга танитган.
     Шунингдек,  Говинда билан "Сев ва ишон" фильмидаги роли ҳам унга муваффақият келтирган.
     Мандакини 1990 йилда Тибет табиби Кагьюра Ринпоша Тхакурга турмушга чиққан. Эр-хотин Тибет доривор гиёҳлар марказини бошқариш баробарида йога ва медитациядан сабоқ бериб келишмоқда. Уларнинг икки нафар фарзандлари бор.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот