Смита Патил (1955–1986)


    Смита Патил (ингл. Smita Patil, 1955 йил 17 октябрь – 1986 йил 13 декабрь) – ҳинд актрисаси. У 13 йиллик фаолияти давомида 77 та фильмда суратга тушган. 
    Смита Патил Пуна шаҳрида сиёсатчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни маратҳи тилида тамомлаган. 
   1977 йилда Пуна шаҳридаги Кино ва телевидение институтини тугатган. Ўша йили у "Қийин роль" фильмидаги роли учун энг яхши актриса сифатида Миллий мукофотга сазовор бўлган. 
    1985 йилда у Ҳиндистоннинг Падма Шри мукофоти билан тақдирланган. Икки карра Миллий кино мукофоти ва Filmfare Award мукофотига сазовор бўлган. Шаббона Азмий билан бир қаторда у Шям Бенегалнинг севимли актрисаларидан бири бўлган ва унинг еттита фильмида роль ўйнаган. 
     1986 йилнинг 13 декабрида туғруқдан кейинги асоратлар туфайли вафот этган.
     Патил аёллар ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилган; фильмларда унинг қаҳрамонлари ҳам жасур ва мустақил эди. У нафақат ҳинд фильмларида, балки Гужорат, Маратҳи ва Ҳиндистоннинг бошқа тилларида ҳам роллар ўйнаган. "Қизил қалампир" (Мирч Масала), "Ўйна, ўйна" ва бошқа бир қанча фильмлар актрисанинг вафотидан сўнг намойиш этилган.
    Ҳиндистоннинг Priyadarshni Academy нодавлат ташкилоти Смитанинг ўлимидан кейин кино саноатига қўшган улкан ҳиссаси учун унинг номидаги мукофотни таъсис этган. Дастлаб мукофот ҳар йили берилган бўлса, 1994 йилдан бери ҳар икки йилда бир марта берилади. 2012 йилда Дипика Падуконе унинг лауреати бўлган. Илгари мукофотга кўплаб Болливуд актрисалари сазовор бўлган: масалан, Маниша Коирала (1994 йилда).
Смита Патилнинг ўғли Пратик Баббар 2008 йилдан бери кинода роллар ўйнайди ва отаси, парламент аъзоси ҳамда собиқ актёр, режиссёр – Раж Баббарнинг сиёсий фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

   Фильмографияси:
1974 йил - Mere Saath Chal - Gita
1975 йил - Кечанинг охири / Нишаант - Рукумани
1975 йил - Самна - Камли
1975 йил - Ўғри Чарандас / Чарандас Чор - малика
1976 йил - Уйғониш / Мантҳан - Бинду
1977 йил - Қийин роль / Бҳумика: Роль - Уша / Урваши Далви
1977 йил - Jait Re Jait - Чиндҳи
1977 йил - Sall Solvan Chadya - Пинки
1978 йил - Sarvasakshi - Сужата
1981 йил - Нажот / Садгати - Дхурия
1982 йил - Шакти / Шакти - Рома Деви
1986 йил - Қизил қалампир / Мирч Масала - Сонбаи
1986 йил - Амрит / Амрит - Камла Сривастав
1987 - Ўйна, ўйна / Dance, Dance - Радҳа.

Интернет маълумотлари асосида Музаффар МУҲАММАДНАЗАР тайёрлади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот