Шридеви (1963 — 2018)
Шри Амма Янгер Айяппан (1963 йил 13 Август — 2018 йил 24 Февраль), Шридеви саҳна номи билан машҳур бўлган ҳинд актрисаси ва кино продюсери бўлиб, уч юзга яқин фильмларда турли ролларни ижро этган. Ҳинд киносининг „Биринчи супер юлдуз аёли“ сифатида тан олинган. Шридеви ҳинд маданиятига қўшган ҳиссаси учун мамлакатнинг юксак мукофотларидан бири — Padma Shri мукофоти билан тақдирланган ва фаолияти давомида кўплаб мукофотлар соҳибаси бўлган.
Шридеви болалигида - тўрт ёшида-ёқ дебют фильмида роль ўйнаган актриса. Шридеви ўзининг бетакрор роллари билан Ҳиндистон киносининг таниқли ва етакчи аёл юлдузларидан бири сифатида ўзини намоён қилган.
У кино продюсер Бони Капурга турмушга чиққан.
2018 йилда сувга чўккан ҳолда жасади топилган. Унинг вафотига юрак хуружи сабабчи бўлган деган ташхис қўйишган, аммо унинг вафоти билан боғлиқ турли тахминлар мавжуд. Умр йўлдоши Бони Капур ва ўгай ўғли, актёр - Аржун Капур ҳам асосий гумондорлар сифатида терговга жалб қилинишган, бироқ ҳеч қандай суиқасд аломатлари исботланмаган. Унинг Жанви ва Кҳуши Капур исмли қизлари бор.