Жонни Левер (ҳиндча: जॉनी लीवर, инглизча: Johnny Lever, туғилгандаги исми — Жон Пракаш Рао Жанумала; 1957 йил 14 августда туғилган) — ҳинд актёри ва Ҳиндистон кинематографиясининг энг машҳур комикларидан бири. ўз вақтида Ҳиндистондаги энг биринчи стендап-комиклардан бири бўлган. Левер «Энг яхши комедия роли» номинациясида Filmfare Awards мукофотига ўн уч маротаба номзод қилиб кўрсатилган ва «Муҳаббат азоби» (1997) ҳамда «Рожа куёв» (Dulhe Raja, 1998) фильмларидаги роллари учун икки бор ушбу мукофотга сазовор бўлган. Ижодий фаолияти бошланганидан бери Болливуднинг уч юздан ортиқ фильмларида суратга тушган.