Насриддин Шоҳ


     Насриддин Шоҳ (ҳиндча: नसीरुद्दीन शाह, инглизча: Naseeruddin Shah 1950 йил 20 Июль) — ҳинд актёри ва режиссёри. 
     Насриддин Шоҳ театр спектаклларида ҳам роллар ижро этган. Шоҳ ўз фаолияти давомида кўплаб мукофотларни қўлга киритган, жумладан, учта Миллий Фильм мукофоти, учта Filmfare мукофоти ва Венеция кинофестивалида энг яхши актёр учун Волпи кубоги. Ҳиндистон ҳукумати уни ҳинд киносига қўшган ҳиссаси учун Padma Shri ва Padma Bxushan мукофотлари билан тақдирлаган.
     Насриддин Шоҳ 1950 йилнинг 20 Июль куни Уттар-Прадеш штатининг Барабанки шаҳрида Навоб оиласида туғилган. 
     Шоҳ кўплаб фильмларда суратга тушган. Шоҳ Ражендра Кумар ва Саира Бону иштирокидаги „Омон“ (1967) фильмидаги кичик роль билан кинодаги дебютини бошлаган.
     Шоҳ ўзбек кино мухлисларига дубляж қилинган "Қаҳрамон Ҳиролал", "Ғазабланган уч эркак", "Умидвор руҳ", "Криш" ва бошқа фильмлардаги роллари орқали яхши таниш.
     Шоҳ ўз театр труппаси билан Нью-Деҳли, Мумбай, Бангалор ва Лаҳор каби жойларда чиқиш қилган. Спектакллари ҳинд ва инглиз тилларида намойиш этилган. 
     У Лавендер Кумар, Исмат Чугтай ва Саодат Ҳасан Манто каби таниқли шахслар қаламига мансуб бир қанча пьесаларга режиссёрлик қилган. 
     Шоҳ Манара Сикри билан турмуш қурган ва Хиба исмли қизи бор эди. 1970 йилларда Шоҳ таниқли актриса Дина Патҳакнинг қизи Ратна Патҳак билан танишиб қолган. 70—80-йилларда улар бир нечта фильмларда бирга роль ижро этишган. Шоҳ ва Патҳак ниҳоят 1982 йилда турмуш қуришган. Манара ўша йили номаълум сабабларга кўра вафот этган. Иккинчи турмушидан Шоҳнинг Имаад ва Виваан исмли икки ўғли бор, иккаласи ҳам актёр. Эр-хотин Мумбайда Хиба, Имаад ва Виваан билан яшайди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот