Юлдуз Файзий Равшан қизи


   Юлдуз Файзий Равшан қизи - 1990 йил 9 август куни Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. 2008 йил А. Навоий номидаги Нафис саньат лицейини тамомлаб, ЎзДЖТУнинг Халқаро журналистика факультетига бюджет асосида ўқишга кирган. 2012 йил бакалавр босқичини тамомлаб, Давлат гранти асосида Магистратурага қабул қилинган. 2007 йил "Келажак овози" Республика кўрик-танловида ғолиб бўлган. 2008 йил Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган. 2011-2012 ўқув йилларида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори бўлган. 2007 йил илк "Кўнглим", 2010 йил "Мен кутган баҳор" номли китоблари нашр этилган. 2008 йилда "Кўнглима орзулар солган қишлоғим" тўпламида, 2009 йилда Озарбайжонда чоп этилган "Sevgi fesli" тўпламларида шеърлари чоп этилган. 2011 йил "Доктор пресс" газетасида ишлаган ва шу йили "Тошкент" телеканалига орқали ЎзМТРКдаги илк мустақил фаолиятини бошлаган. 2012 йил "Маданият ва маърифат" телеканалига 1-тоифали муҳаррир лавозимига ишга олинган. Ҳозирда шу каналнинг катта муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда. Твдаги фаолияти давомида "Кўнгил бекатлари", "Бир асар тарихи", "Уйга қайтиб", "Оддий муаллим" каби муаллифлик кўрсатувларини тайёрлаган. Шу билан бирга ҳозирда "Севимли" телеканалида "Эслаб, эслаб..." кўрсатувига ҳам муаллифлик қилади. Оилали.