Адлиячилар мадҳияси


8 январь – мустақил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилган кун. 
Қўчқор Норқобил сўзи
Шуҳрат Зокиров мусиқаси

Адлия мадҳияси

Улуғ бобом Темур сўзи Адолатдир,
Одил юртга қайғу ҳасрат мудом ётдир.
“Инсон қадри улуғ!”, деган зўр ҳикмат бор,
 Кимки буни англамаса, хиёнатдир.
Нақорат:
Адолат деб интилади бани-башар,
 Адолат деб бирлашган эл мангу яшар.
Миллатимининг буюк бахти бўл, Адолат!
 Шароф-шони, юксак тахти бўл, Адолат!
Юртни севмак — аждодларнинг бош ғояси
Бугун улуғ – инсон эрки, ҳимояси.
Олий китоб — Қомусинг бор энди Халқим,
 Тик бошингга тушмагай ҳеч ғам сояси.
Нақорат:
Адолат деб интилади бани-башар,
Адолат деб бирлашган эл мангу яшар.
Миллатимининг буюк бахти бўл, Адолат!
 Шароф-шони, юксак тахти бўл, Адолат!
Ҳар соҳада Адлиянинг изи бордир,
Садоқати - юзи ёруғ ўзи бордир!
Эл дуосин олмоқ асли осон эмас,
 Юртга фидо бўлган ўғил-қизи бордир.
Нақорат:
Адолат деб интилади бани-башар,
Адолат деб бирлашган эл мангу яшар.
Миллатимининг буюк бахти бўл, Адолат!
 Шароф-шони, юксак тахти бўл, Адолат!
Чақмоқ чақнар шижоатли қадамлардан,
Узилмаймиз ердан, оддий одамлардан.
Халқим, рози бўлсанг етар, бизга шу – бахт
 Елкадошинг бўлиб турсак шу дамларда.
Нақорат:
Адолат деб интилади бани-башар,
Адолат деб бирлашган эл мангу яшар.
Миллатимининг буюк бахти бўл, Адолат!
 Шароф-шони, юксак тахти бўл, Адолат!
Улуғ бобом Темур сўзи Адолатдир,
Одил юртга қайғу ҳасрат мудом ётдир.
“Инсон қадри улуғ!”, деган зўр ҳикмат бор,
 Кимки буни англамаса, хиёнатдир.
Нақорат:
Адолат деб интилади бани-башар,
Адолат деб бирлашган эл мангу яшар.
Миллатимининг буюк бахти бўл, Адолат!
 Шароф-шони, юксак тахти бўл, Адолат!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот