Она тилим
Соҳибқирон бешигига алла айтган, Навоийни султон қилган она тилим.
Шоҳ Бобурни шоир қилиб яратган сен,
Шоҳ Машрабни достон қилган она тилим.
Сен Чўлпонга маърифатдан тож кийдирган,
Ойдан гўзал ой юзлига бахт севдирган.
Сен Қодирий қаламида отга минган,
Кумумшбиби муҳаббатин куйлаб ўтган.
Сенда тили бийрон бўлди Абдуллолар,
Аҳли башар сен-ла буюк она тилим.
Тожмаҳалдек сеҳринг суюк, мангу заргар,
Довонлар ош, мангу яша она тилим.
Мансур Юнус,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Навоий медали соҳиби.