Ўзини ҳурмат қилган киши


     Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров: "Ўзини ҳурмат қилган киши -50 даража совуқда 50 доллар тежаш учун узоқ йўлга автобусда чиқмайди", - дебди.
     СИЗ АЙБДОРСИЗ, АЛИШЕР АКА, СОВУҚДА АВТОБУСДА ЧЕТ ЭЛГА КЕТГАНИГА!
     СИЗДАЙЛАР АЙБДОР! ИШ ЎРНИ ЙЎҚ, ЕТАРЛИ ИШ ҲАҚИ ЙЎҚ!
    5 ЙИЛ ОЛИЙ МАЖЛИСДА ВАЗИРЛИКЛАРНИНГ БАНДЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ЁЛҒОН ҲИСОБОТЛАРИНИ ЭШИТИБ, ҚАРСАК ЧАЛИБ ЎТИРДИНГИЗ.
     НЕГА 5 ЙИЛ ДЕПУТАТ БЎЛИБ ЎТИРИБ, МЕҲНАТ ВА БАНДЛИК ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА ТАШАББУС, ТАКЛИФ КИРИТМАДИНГИЗ?!
     НЕГА ФУҚАРОЛАРНИ ЧЕТГА КЕТИБ ЭМАС, БАЛКИ ЎЗИМИЗДА ИШЛАБ ТЎЛАҚОНЛИ ОИЛА БОШҚАРАДИГАН ЖАМИЯТ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН ЯРАТМАДИНГИЗ?!
     ОТНИ КАЛЛАСИДАЙ НАРХ ҚЎЙГАН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ, ТЕМИР ЙЎЛЛАРНИНГ НАРХ СИЁСАТИНИ КЎРИБ ЧИҚДИНГИЗМИ ЎТИРГАН 5 ЙИЛ ИЧИДА?!
      БУНАҚА САВОЛЛАРНИ МЕН ЭМАС, ҲАР ҚАНДАЙ ОДДИЙ ФУҚАРО БЕРА ОЛАДИГАН ЖАМИЯТДА ЯШАЯПГАНИМИЗНИ УНУТИБ ҚЎЯПСИЗЛАР, МАНА БУНИ АНДИШАНИ ОТИ ҚЎРҚОҚ ДЕЙИШАДИ ЖАНОБ ҚОДИРОВ!

БАҲРИДДИН АСРОР

Ўзини ҳурмат қилган одам, халқини алдамайди! 

     Ўзини ҳурмат қилган одам, 37 миллион долларни бешта масхарабоз партиянинг навбатдаги томошасига сарфланишига жим қараб турмайди!
    Ўзини ҳурмат қилган одам "БИЗ УЧУН ЭНГ МУҲИМИ – ХАЛҚИМИЗНИНГ ФАРОВОНЛИГИ ВА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЁРҚИН КЕЛАЖАГИДИР" деган баландпарвоз гаплар билан чалғитмай, партия сайловолди дастурга киритган "халқимизнинг келажакда эмас, бугун яхши яшаши учун шароит яратиш" деган ғояни амалда исботлашга ҳаракат қилади!
     Ўзини ҳурмат қилган одам, -50 градусли қаҳратонда автобусда йўлга чиқаётганлар ўз Ватанида ўрнини топмаган камбағал фуқаролар эканини яхши билади!
     Ўзини ҳурмат қилган одам, рўй берган ва ҳар куни рўй бераётган юзлаб фожиаларда ўз айби ҳам борлигини тан олиб, халқининг юзига тик қарамайди!
     Ўзини ҳурмат қилган одам, олов ичида жизғанак бўлиб кўмирга айланган марҳумларнинг хотирасини, ортида қолган яқину, яна қашшоқ ҳолича: газ, свет ва отасиз яшаётган етимларини ҳурмат қилади!
     Ўзини ҳурмат қилган одам, халқини беҳурмат қилаётган ҳокимлар, катта-кичик амалдорларнинг амалидан кетишини ва жазога тортилишини талаб қилади!
     Ўзини ҳурмат қилган одам, тупроғида Менделеев даврий тизимидаги барча табиий бойликлари бор Ватан болаларини бегона юртларда қул бўлиб юришига жим қараб турмайди!
     Ўзини ҳурмат қилган одам, сайловга сарфланаётган ҳар бир тийинда фожиали ҳалок бўлаётган муҳожир ҳамюртларимизнинг ҳам насибаси борлиги ва охиратда сўроғи жуда ёмон бўлишидан қўрқади!
     Ўзини ҳурмат қилган одам, қуруқ сафсаталарни сотмайди!
     "Ўғрилик, ғарлик, юлғичлик эмас, ҳалол пул топаман!" деган юртдошларига шижоати, билимига муносиб иш ўрниларини яратишга ҳаракат қилади!
     Агар буни имкони бўлмаса, иш излаб йўлга чиқаётган меҳнаткаш халққа ҳар томонлама бехатар, беталофат маршрутлар яратади. Чет элларда "Ватандошларга амалий ёрдам" марказларини ташкил қилишни сайловолди дастурига киритади.
     Ваколатида бўлмаса, тегишли давлат органларидан талаб қилади!
     Эллик икки Ватандошимиз ёниб кетганида бир шеър ёзгандим.
     Ўзини хурмат қилган одам халқнинг нафратини баттар алангалатмайди!
Хоқондай яшайсиз
Халқнинг пулига...
Бисёр ваъдалар ҳам қалашиб кетди.
Сиз чора топгунча
Сиз иш бергунча
Болам оловдан жон талашиб кетди.
Ҳов қаранг!
Битмаган, пахсали уйни
Тезак ёпиштириб деворларига
Кўнглимни
Кўмирсиз...
Ўтинсиз ёқиб...
Ким билан сўнгги дам тиллашиб кетди...
Ўриклар гулламай,
Сумалак пишмай,
Бойчечаклар унмай қадамларидан
Чимилдиққа кирмай
Ўлан эшитмай
Балки ажал билан
Дардлашиб кетди...
-Пул топаман,- деди
-Отам дардига,
Онамнинг дардига
Малҳам топай,- деб
Аллоҳга таваккал!
Тақдирга кўниб.
Тилсиз темирларга тирмашиб кетди...
Халқнинг елкасидан
Бошига чиқиб,
Яйраб яшаяпсиз
Сиз кўп яшайсиз!
Сизга ишонганлар
Нажот кутганлар
Борса келмасларга кетди-я, кетди...

Муаззам Иброҳимова