Бош саҳифа
Фойдаланувчилар
Биз билан боғланиш
Маълумот
Умумий қоидалар
Фойдаланувчи саҳифаси
Гавҳар Раҳимова таваллуд топган кун (1911 - 2003)
Гавҳар Артёмовна Раҳимова (Петросян) – 1911 йилнинг 7 Ноябрь куни Марғилон шаҳрида таваллуд топган.
Раққоса, балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1965). Тамарахонимнинг синглиси. 1924 – 27 йиллар Марғилондаги "Болалар уйи"да тарбияланган ва у ерда Уста Олим Комилов раҳбарлигидаги дуторчи қизлар тўгарагига қатнашиб, Тамарахонимдан рақс асосларини ўзлаштирган.
Қўқон (1927 – 28), Самарқанд (1928 – 30, 1933 – 37), Андижон (1930 – 33), ўзбек ҳарбий театрларида актриса, раққоса ва балетмейстер сифатида фаолият юритган.
Моҳинбону («Фарҳод ва Ширин»), Холжон хола (F. Зафарий, «Ҳалима»), Зебо («Аршин мол олон») каби образларни ижро этган. 1937 – 39 йиллар Ўзбек Давлат мусиқали театрида яккахон раққоса.
Ўзбек давлат филармониясида "Дуторчи қизлар" ансамблида (1939 – 40), Хоразм гармончилар ансамблида (1940 – 41), Ўзбек давлат хотин-қизлар фронт ансамблида (1941– 45), Ўзбек давлат филармонияси ва эстрадасида (1945 – 68) раққоса, балетмейстер, бадиий раҳбар.
1968 йил «Лазги» ансамблини ташкил этган ва унга 1982 йилгача раҳбарлик қилган.
1983 йилдан ўзи қайта ташкил қилган Зебо Ғаниева номидаги концерт фронт сайёр бригадасининг раҳбари бўлган.
Гавҳар Раҳимова ижод этган «Уфори сохта», «Бухороча», «Уйғурча», «Озарбайжонча», «Андижон самоси», «Усмония», «Гул ўйин», «Катта ўйин» (Уста Олим Комилов билан ҳамкорликда), «Ўзбекистон қизлари», «Жайхун мисоли лазги», «Кўзим қароси», «Лазги саломи» сингари рақслари билан ўзбек рақси ривожига муносиб ҳисса қўшган.
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1999).
Гавҳар Раҳимова 2003 йилнинг 18 Февраль куни Тошкент шаҳрида вафот этган.
Ортга қайтиш
Лутфихоним Саримсоқова (1896 - 1991)
Вилоят Оқилова (1937 - 2022)
Шаҳодат Раҳимова (1919 – 1979)
ТАМАРАХОНИМ (1906 – 1991)
Рушана Султонова
Гавҳар Матёқубовага табрик
Дилафрўз Жабборова
Маъмура Эргашева
Гость
, изоҳ қолдирасизми?
Имя:
*
E-Mail:
Янгиликлар
Ҳуқуқ оламида
Сирли олам
Сабоқлар
Назм гулшани
Наср бўстони
Менинг ижодим
Интервью
Таҳрир ҳайъати
Бўлимлар
Психология ва саломатлик
Концерт ва шоу
Мусиқа ва клип
Ҳажвия ва латифалар
Машҳурлар ҳаётидан
Аудио китоб
Тaбриклар
Кино ва театр
Маълумот
+9
Барча янгиликлар
: 2680
+0  
Барча изоҳлар
: 46
+14
Фойдаланувчилар
: 168744
Янгиликлар
new
Özbek alifbosini takomillaştiriş — muhim qadam
2026-10-22
«АЁЛ — ҲАЁТНИНГ ЭНГ КУЧЛИ ҚАҲРАМОНИ»
2026-10-07
Таъзия
2026-09-25
Ёдгора Зиямуҳамедова вафот этди
2026-09-18
Парда ортидаги ҳаёт
2026-08-26
Изоҳлар
Лазиз Раҳматов
«Дунё мамлакатлари» китобини сотиб олиш учун @Lazizbek11111 телеграм манзилига мурожаат қилинг.
Dalolatnoma yozuvlariga o‘zgartirishlar, tuzatishlar va qo‘shimchalar kiritish
Savol: "Fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlariga o‘zgartirishlar, tuzatishlar va qo‘shimchalar kiritish" Tug‘ilganlik haqidagi guvohnomamda
Лазиз Раҳматов
Su inson yozgan dunyo mamlakatlari kitobini xech qaerdan topa olmayabman qanday topsak bo‘ladi
Халилилло Жўрабоевга табрик
Аллох рози бўлсин.
Малика Аҳмедовага табрик
Ваалейкум ассалом. Катта раҳмат СИЗга, Хадича синглим! Тўғрилаб қўйдик. Википедиядан олинган маълумот эди. Раҳмат, Онангизнинг паспортларигача
Маълумот
YouTube канали
Фойдаланувчи саҳифаси
Бегона компьютер
Войти
Рўйхатдан ўтиш
Парольни унутдингизми?