Анъанавий тақдирлаш маросими ғолиблари
“Гулистон” журналида 2023 йил давомида эълон қилинган энг яхши материаллар муаллифларини анъанавий тақдирлаш маросими ўтказилди. Ғолибларни саралашда “Гулистон” журналининг 2023 йил сонларида эълон қилинган ҳар бир ҳикоя, шеърий туркум, мақола, суратлар атрофлича кўриб чиқилди. Улар ғоявий-бадиий, илмий, ижтимоий жиҳатдан таҳлил қилинди, бугунги кун учун долзарблигига, ўқувчиларнинг маънавий оламини бойитишга нечоғли хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратилди.
1. Энг яхши шеърий туркум:
Абдулла ШЕР – “Биз яшаб қолайлик авлодлар учун” туркум шеърлари учун. 5-сон.
2. Энг яхши ҳикоя:
Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ – “Каромат” ҳикояси учун. 5-сон.
3. Энг яхши мақола бўйича:
а) Ғулом МИРЗО – “Кибр, исроф ва қарз балосидан қачон қутиламиз?”, “Шонли тарихимизнинг энг ёрқин саҳифаси” мақолалари учун. 1-4-сонлар
б) Манзура ШАМСИЕВА – “Отасининг қизи” рукнидаги туркум мақолалари ва “Театр фидойиларни яхши кўради” суҳбати учун. 1-2-3-4-5-сонлар.
Шаҳрибону ИМОМОВА - "Гулистон" ва "Театр" журналлари бирлашган таҳририятининг Бош муҳаррири.