Музаффар Шодиевга табрик


    Режиссёр ва актёр, "Шуҳрат" медали соҳиби - Музаффар Шодиевни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
    Музаффар Шодиевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, келгусидаги ишларига улкан ривож тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzafffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Музаффар Йўлдошевич Шодиев 1971 йилнинг 23 Апрель куни туғилган. Маълумоти олий. 1993 йил Тошкент давлат Санъат институтини драма театри ва кино актёри мутахассислиги бўйича тамомлаган.
   Иш фаолиятини 1993 йил Ўзбек давлат драма театри актёри вазифасидан бошлаган ва 2005 йилга қадар мазкур театрда фаолият юритган.
2005-2007 йиллар "Ўзбекфильм" киностудияси режиссёр асистенти;
2007-2013 й. - “Ўзбектелефильм” ДУК да кинорежиссёр;
2013 -2021 й. - “Ўзбекфильм”  ДУК кинорежиссёри, ижодий ходимлар  бўлими бошлиғи;
2021 йил Ноябрдан Ўзбекистон Давлвт Сатира театри труппа мудири.

   Музаффар Шодиев 1993 йилда Югослав ёзувчиси Б. Нушичнинг “Тумов” пьессасида бош қаҳрамон Куёв ролини муваффақиятли ижро этиб, Ўзбек давлат драма театрига ишга қабул қилинган ва ушбу театрда 20 дан ортиқ турли-туман ролларни ўйнаш билан бирга режиссёр ёрдамчиси вазифасини ҳам бажарган.
Жумладан, “Отасининг қизи”да Эркин, “Бир эшак ҳангомаси”да Фирқа котиби, “Чеча”да  Воҳидов, “Тоға-жиянлар”да  Боқивой, “Аёллар салтанати” да  Ено бобо, “Қирол Лир” да Француз қироли, “Эски муҳаббат”да Ота, “Наврўза”да Музаффар каби образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, томошабинларнинг меҳри ва эътиборини қозонган.
   2011-2013 йилда театр ва киностудияда тўпланган тажрибаларига асосланиб ва мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент давлат санъат ва маданият институтида олий режиссёрлик курсида ўқиган.
   У иш фаолиятини 2005 йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясида режиссёр ассистенти, кинорежиссёр вазифасида давом эттириб келмокда.  Ўз иш фаолиятида Ф. Жалоловнинг “Хотира рашки”, “Катта ойи”, Ф. Файзиевнинг “Ҳаёт ҳали олдинда”, Х. Хасановнинг  “Чавандоз”, “Болалик синовлари”,  М. Абдуҳолиқовнинг “Қудуқ”,  Р. Маликовнинг  “Тоға”, Ҳ. Насимовнинг “Ажал жодуси”, З. Мусоқовнинг “Хазонрезги”, “Дадам бетоб”,  “Ҳайрат” , “Берлин -Оққўрғон” , “Осмондаги болалар -3” бадиий фильмларида кинорежиссёр лавозимида ишлаб, ҳозирда Ўзбеистон Давлат Сатира театрида труппа мудири лавозимида   ишлаб келмоқда.
   Шунингдек Россия кино ижодкорлари билан ҳамкорликда “Стаю на краю”, “Бобо”, “След Саламандры”, “ Прорицатель”, “Высоцкий” каби бадиий фильмларида ҳам ўзининг қобилиятини намоён қилди.
   “Ўзбектелефильм” ДУКда  яратилган бир қатор миллий телесериалларнинг ҳам суратга олишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Жумладан  З. Бегимқулованинг “Туташ тақдирлар”, Опа-сингилллар”,  С. Бобоевнинг  “Дил пайванди”, “Ўзи уйланмаган совчи”, “Синов”, “Она дарё”,  Ф. Жалоловнинг “Эртаклар айтилган кун” каби телесериалларидир.
   Музаффар Шодиев 2018 йил "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот