Рушанахонимни "Эслаб, эслаб"


     Ўзбекистон халқ артисти, таниқли балетмейстер, раққоса, актриса, Рақс Маликаси - Рушанахоним Султонова Ўзбекистон Маданият вазирлигининг "Хореография ва рақс" бўлими Бош мутахассислиги лавозимига тайинланганлиги муносабати билан табриклаймиз! 
     Севимли раққосамиз ижодига бағишланган, "Эслаб, эслаб" кўрсатуви "Севимли" телеканалида тасвирга туширилди.
     Кўрсатувга кўплаб таниқли Устоз санъаткорлар ташриф буюришди. 
     Гўзал Рушанахонимнинг яқинда таваллуд топган куни. Шу муносабат билан айнан туғилган кунида мазкур кўрсатув эфирга узатилиши раққосамиз учун кутилмаган совға бўларкан!
     Рушанахонимнинг ижоди ва фаолиятига улкан муваффақият тилаймиз!
   Кўрсатувга мени ҳам таклиф қилишгани учун Рушанахоним Султонова ва Шуҳрат Воҳидовга чексиз миннатдорчилик билдираман!
     Фарҳод ака келгунга қадар ўзим ҳам соҳибжамол Рушанахонимдан интервью олишга улгурдим!
     Рушанахонимга дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!!!
© Музаффар Муҳаммадназар фотолари.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот