Рушана Султоновага табрик!


  Ўзбекистон халқ артисти, “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони соҳибаси, балетмейстер, соҳибжамол раққоса, актриса, РАҚС МАЛИКАСИ - Рушанахоним Султоновани туғилган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз! 
   Рушана Рамиловнага энг аввало, соғлик-саломатлик, узоқ умр, ижобий ва ижодий парвозлар тилаймиз! Барча орзулари рўёбга чиқишига тилакдошмиз! Ўзбек рақс санъатини дунёга танитишдек машаққатли, шарафли, масъулиятли ишларида муваффақият қозониб юраверсин ва биз унинг ютуқлари билан ҳамиша фахрланиб юраверайлик! 
   Рушана Султоновага дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

  Маълумот учун: Рушана Султонова Рамиловна - 1965 йилнинг 27 Ноябрь куни Бухоро вилоятидаги Газли шаҳрида туғилган. Раққоса, Балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1998). “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони соҳибаси (2022).
   1979-1984 йиллар Тошкент Хореография билим юртида ўқиган. Тошкент Давлат Маданият институтини тугатган (1991). 1984-1994 йиллар Навоий театрида, 1994-1998 йиллар “Баҳор” ансамблида, 1998-99 йиллар “Етти гўзал” ансамблида, 2000 йилдан “Ўзбекрақс”да етакчи раққоса сифатида, 2002 йилдан 2022 йилгача Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда - Шуҳрат Воҳидов билан ташкил этган “Санам” рақс ансамблида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамблининг бош балетмейстери вазифасида фаолият кўрсатган. 
   Айни вақтда Ўзбекистон Маданият вазирлигининг "Хореография ва рақс" бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.
   Рушана Султонова рақслари табиий талқини, мусиқавийлиги, оҳанга мос хиром этиши, юқори рақс маданияти билан ажралиб туради. Рушана Султонова барча вилоятлар бўйича фольклор рақсларни ижро этган. “Доира чорлайди”, "Бухороча”, “Қизбола”, “Хоразм рақсининг туғилиши”, “Баҳор айёми”, “Ноз-ноз”, “Бону-бону”, “Сарвиноз”, “Оразибон лазгиси”, “Танавор 2”, “Гулсанам”, “Учрашув”, шунингдек, тожикча, афғонча, лўлилар рақси ва бошқа кўпгина халқларнинг рақсларини ижрочиси сифатида танилган. Рушана Султонова ҳақида “Рушана Султонова рақсга тушади” фильмлари 1986 йилда режиссёрлар - Ш. Хўжаев ва Даврон Салимов томонидан ишланган. 
   Шунингдек, Рушана Султонова 1980 йили "Комила", 1986 йил "Шаҳризоданинг янги эртаклари" фильмларида роллар ижро этган.










Изоҳлар 1
  1. Инсонга берилган Аллоҳим тарафидан мўьжизавий гўзаллик, очиқлик, самимийлик, бағрикенглик, мафтункорлик ва чексизик даражадаги мунавварлик, муяссарликни, мен қизимиз Рушанахонда кўраман. Парвардигорим шу шукухни асло тарк этмасин, сизга барча қалбимдаги оналарча мехрни , мухаббатимни арғумон қиламан! Қалбидаре, ҳақиқий мехригўйо ўғлимиз билан қўша қариб , ҳаммамизни хурсанд қилиб юринг! Сиз билан фахрланаман, ғурурланаман, сиз барча қизларимизга ўрнак ва андозасиз! Сизни камолга етказган ота- онангизга тасаннолар бўлсин! Шукурона кунингиз муборак бўлсин! 

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот