Холмурод Салимов 50 ёшда!
💐 Уюшма раиси в.б. Холмурод Салимов – 50 ёшда!
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б., таниқли журналист - Холмурод Салимов 50 ёшни қарши олди.
💐 Уюшма раиси в.б., таниқли журналист Холмурод Салимовни таваллуд топган куни, қутлуғ юбилей – 50 ёши билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz веб сайти ва "Ижод чашмаси" журналининг ижодий жамоаси.
Мааълумот: Холмурод Салимов 1974 йил 20 июнь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. 1998 йил Самарқанд давлат университети ўзбек филология факультети ҳузуридаги журналистика бўлимини тамомлаган.
Касбий фаолиятини Навоий вилояти телерадиокомпаниясида бошлаган Х.Салимов оммавий ахборот воситаларида масъул лавозимларда ишлаган. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда мухбир, махсус мухбир, шарҳловчи, етакчи шарҳловчи, етакчи муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали қошидаги “Диёр” телеканалида бўлим бошлиғи, “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталарида бўлим мудири, бош муҳаррир 1-ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Холмурод Салимов 2018 йилдан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятида фаолият олиб бормоқда. 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил июнь ойигача Уюшма раҳбари вазифасини бажарган. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг тегишли қарорига биноан 2023 йил 25 январдан Уюшма раиси вазифасини бажариб келмоқда.
Холмурод Салимов Уюшма аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, фахрий журналистлар, ОАВ вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, журналистлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соҳа вакилларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш, мамлакатимиз медиасини янги ва юқори босқичга олиб чиқиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Айни кунларда Уюшма фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш бўйича иш олиб бормоқда.