Муборак Ҳазратқуловага табрик


   "Севимли" телеканали ходими, "Ўзим" лойиҳаси муҳаррири, тележурналист ва шоира - Муборак Ҳазратқуловани таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз.
   Муборакка мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз ва уни шодиёна куни МУБОРАК бўлсин!

   Маълумот: Муборак Ҳазратқулова Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида туғилган. Иш фаолиятини дастлаб Сирдарё вилоят телевидениесида бошлаган. Кейинчалик "Шарафли меҳнат", "Ховос овози", "Ширин садоси", "Ойдин йўл" газеталарида турли вазифаларда ишлаган. Ҳозирда яна янги муаллифлик лойиҳаларни суратга олиш ва сёъмка жараёнлари билан банд. 
   Ҳозирда сиртқи олий таълим кафедраси Гулистон Давлат Университетидаги Филология факультетининг 5-босқич талабаси. Бу йил битирувчи курсда.
  Муборак ҳақиқатпарвар, ҳалқчил, элимиз назарига тушган ижодкор. Муборакнинг орзуси - ҳалқаро тоифадаги машҳур журналист бўлиш.
    "Бахтим баёти" шеърий тўпламининг муаллифи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот