Муборак Зарипова - (1906 - 1992)
Муборак Зарипова 1906 йилнинг 6 Май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Меҳнат фаолиятини 1925 йилда бошлаган.
Биринчи Ўзбек масхарабоз, от ўргатувчиси ва чавандоз аёл.
1965 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвони билан тақдирланган.
Меҳнатлари учун медаллар ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотланган. Улуғ Ватан уруши қатнашчиси.
1951-1959 йиллар Москвада Ўзбек адабиёти ва санъати соҳаси бўйича таҳсил олган.
"Дохунда", "Муҳаббат ҳақида ривоят", "Чўлдаги воқеа", "Нестерка" ва бошқа фильмларда суратга тушган.
Икки фарзанднинг онаси, 7 невара ва 13 нафар чеваранинг бувиси бўлган.
Муборак Зарипова 1992 йилнинг 1 Март куни Тошкент шаҳрида оламдан ўтган ва "Минор" қабристонига дафн қилинган.