Садоқат Эрматовага табрик


   Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтининг девонхона бўлими мудири  - Садоқат Эрматовани туғилган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 
   Садоқат Эрматовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
  
  Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Садоқат Насруллаевна Эрматова 1981 йил 6-январда Сирдарё вилояти Ховос туманида зиёли оилада таваллуд топган. Мактабни битириб, А. Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтининг "Оммавий байрамлар ва томошалар режиссёрлиги" йўналишини бакалавр, "Фольклор этнографик жамоаларига раҳбарлик" йўналишини магистратура бўлимини тугатган. 10 йил Гулистон санъат коллежи, ҳозирда ихтисослаштирилган санъат мактабида катта ўқитувчи, етакчи ўқитувчи, кафедра мудири лавозимларида ишлаган. 
   2016 йилдан буён Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтида девонхона бўлими мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Оилали. Бир нафар ўғил фарзанди бор.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот