Мумтоз Шаҳобиддинга табрик
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира - Мумтоз Шаҳобиддин (Гулчеҳра Ибрагимова)ни таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
Мумтоз Шаҳобиддинга соғлик, узоқ умр, ижодий парвозлар тилаб қоламиз!
Маълумот: Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи 1964 йил 14 март куни Жиззах шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг аъзоси.
Унинг бугунги кунга қадар мингга яқин мақолалари, 40га яқин методик қўлланма ҳамда тавсиялари, 10 дан ортиқ шеърий тўпламлари чоп этилган.
Жумладан, у “Янги ой чиққан кеча”, “Соғинч”, “Дилда дардинг бўлмаса”, “Жон ичра жондир Ватан” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Наврўзинг муборак Ўзбекистоним”, “Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон”, “Миллий ғоя бўйича атама ва луғатлар”, “Нур Шарқдандир”, “Сокин дарё шиддати”, “Аёл билан олам мунаввар” каби ўнлаб методик қўлланмалар ҳамда “Тугалланмаган парвоз” номли эссесининг муаллифи.
Гулчеҳра Шаҳобиддин қизининг шеърлари асосида кўплаб хонандалар қўшиқлар ижро этишган.