Нилуфар Исаевага табрик


   Дубляж режиссёри, олий тоифали режиссёр - Нилуфар Исаевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
   Нилуфарга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаб қоламиз.
   Маълумот: Нилуфар Валижоновна Исаева 1979 йилнинг 27 Декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.
   10-11 синфни 279-Гимназия мактабида тугатиб, ўша йили Тошкент Давлат Маданият Институтининг "Оммавий байрамлар режиссёр ташкилотчиси" факультетини тугатган (1997-2001).
   Институтдаги устозлари - Бахтиёр Сайфуллаев, Марина Римовна, Фарҳод Ахмедов, Феруза Қурбонова.
   2004 йил "Sport" каналидаги "Дубляж" бўлимига ишга кирган.
   Дубляжда биринчи устози - Жаҳонгир Мажидов.
   2005 йилдан "Yoshlar" каналида ҳам дубляж режиссёрлиги йўналишида иш бошлаган.
   2017 йилдан "Bolajon" каналида режиссёр ва 2020 йилдан Олий тоифали режиссёр вазифасида ишлаб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот