Зуҳриддин Тўрахўжаевга табрик
Актёр, режиссёр ва телебошловчи – Зуҳриддин Тўрахўжаевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Зуҳриддинга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Зуҳриддин Тўрахўжаев 1973 йилнинг 23 Октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат Маданият институтининг "Оммавий байрам режиссёрлиги" бўлимини тугатган.
Дастлаб, "Нима учун" кўрсатувида актёр, кейинчалик шу кўрсатув муаллифи ва бошловчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирда ҳам "Кўнгил" театрида, ҳам "Ёшлар" телеканалида ишлаб келмоқда.
2007 йилдан актёр, 2014 йилдан бошловчилик қилиб келади. Телевидениедаги устози - Ҳусниддин Эргашев.
"Кўнгил" театрида саҳналаштирилган "Қутича", "Байрам аллергияси" спектаклларида саҳнага чиққан. "Шунақа гаплар", "Тошкентда латифа", "Жонли майдон" лойиҳаларининг муаллифи.
Саид Мухторовнинг "Соҳибқирон", Санжар Бобоевнинг "Оқтошлик болалар" сериалларида режиссёр ассистенти бўлган.
Ўзи 2012 йил "Антиқа куёв", 2013 йил "Тўйдаги томоша", 2014 йил "Маҳаллада шов-шув гап" сериалларининг режиссёри ҳисобланади.