Моҳигул Ҳамраевага табрик


  Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbektelefilm» давлат унитар корхонаси Режиссёр-муҳаррирлар гуруҳи бош режиссёри - Моҳигул Ҳамраевани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
  Моҳигул Ҳамраевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз! 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

 Маълумот: Моҳигул Хушвақтовна Ҳамраева 1971 йилнинг 8 Октябрь куни    Қашқадарё вилоятидаги  Шаҳрисабз туманида таваллуд топган.
  1997 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат Санъат институтининг (кундузги) бўлимини "Телевидение  режиссёрлиги" мутахассислиги бўйича тамомлаган.
  Меҳнат фаолиятини 1990-1991 йй. - «Киноактёр» театр студияси актрисалигидан бошлаган. 1991-1997 йй. - “Ўзбекфильм” киностудияси қошидаги  «Киноактёр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси режиссёр ассистенти; 1997-2006 йй. - Ўзтелерадиокомпания «Маънавият» бош муҳарририяти 3-тоифали режиссёри, «Маънавият  ва маърифат» бош муҳарририяти 3-тоифали режиссёри, «Маънавият» бош муҳарририяти 3-тоифали режиссёри, «Ёшлар» телеканали 3-тоифали режиссёри;
  2006-2013 йй. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик    жамияти «Yoshlar» телеканали Бош режиссёр хизмати 3-тоифали режиссёри;
  2012 й. -  ҳ.в.  -  Ўзбекистон давлат Санъат ва Маданият институти Театр санъати факультетининг Мусиқали драматик театр ва кино санъати кафедраси катта ўқитувчиси вазифаларида фаолият юритган.
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий сериал» комплекс ижодий-ишлаб чиқариш дастури тўғрисида» 2006 йил 12 июндаги 115-сон қарорига асосан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «O‘zbektelefilm» давлат унитар корхонаси томонидан ҳар йили миллий сериаллар ишлаб чиқариш вазифаси белгиланган. Ушбу сериаллар ишлаб чиқилишида саҳналаштирувчи режиссёр сифатида М. Хамраеванинг хизмати беқиёс.
  У 2008 - 2017 йиллар давомида саҳналаштирувчи режиссёр сифатида 15 қисмли «Меҳмонжонлардан айланай», 20 қисмли «Орзулар фасли», 20 қисмли «Дугонажонлар»,10 қисмли «Шоҳсупа» («Ғурур»), 20қисмли  «Ёдгор» ва 30қисмли «Дарахтлар қўшиғи»  номли миллий сериалларни тайёрлаган. Ушбу сериалларда  халқимизнинг бой анъаналари, урф-одатлари, маданий меросимиз ва ёшларга фахр туйғусини уйғотадиган спортчилар ҳаёти акс эттирилган.Бундан ташқари,
  1997-2006 йилларда М. Хамраева «O‘zbekiston» телерадиоканали давлат унитар корхонаси томонидан тасвирга олинган «Ажаб саодат эрур», «Аёл дунёни тебратар», «Тасвирга кўчган кўнгил», «Рангин дунё», «Саҳна ҳаёти», «Шеър ва шуур» номли бадиий-публицистик кўрсатувларни тасвирга олинишида саҳналаштирувчи режиссёр вазифасини бажарган.
  У фаолияти давомида миллионлаб мухлислар томонидан севиб томоша қилинган «Ракурс», «Умр баҳори», «Биз киммиз?», «Чемпион сирлари», «Эрта сўнган юлдузлар», «Одил суд» каби телекўрсатувларнинг тасвирга олинишида муносиб ҳисса қўшган.
  М. Хамраева томонидан «Бу қўллар», «Жалолиддин Мангуберди», «Наврўз муборак», «Наврўз сайли» ва«Техника университети» номли ҳужжатли фильмлар, «Лаура учун қадаҳ» ва «Қадаҳ» номли теленовелалар ҳамда «Ҳайрлашув оқшоми» номли психологик драма жанридаги телевизион бадиий фильм саҳналаштирилган.
  М. Хамраева ўз маҳоратини оммавий байрамлар режиссурасида ҳам синаб кўриб, 2007 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Универсал жанг» бўйича VIII жаҳон чемпионати, «Шарқ якка кураши ва жанг санъати» III Тошкент халқаро фестивали ҳамда «Кикбоксинг» бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаларини саҳналаштирди.Унинг мазкур йўналишда олиб борган ижобий ишлари Универсал жанг Федерацияси Президенти томонидан муносиб баҳоланиб тегишли диплом билан тақдирланган.
  У 1997 йилдан буён Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқитувчилик фаолияти давомида талабаларга таълим бериб келмоқда.
  М. Хамраеванинг кўплаб шогирдлари бугунги кунда Республиканинг бир қатор театрлари ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида самарали фаолият юритиб келмоқда. Жумладан, унинг шогирдлари орасида Н. Каримбоева «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танлови, Ш. Темирова «Эътироф-2015» ва «Йилнинг энг яхши театр актрисаси», Ш. Насимов «Эътироф-2015» ва «Йилнинг энг яхши кино актёри» номинацияларига, Р. Уласенова «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонига ҳамда Д. Кубаева «Шуҳрат» медалига сазовор бўлишган.
  У 2014 йилда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан ўтказиладиган «МТРК соврини» кўрик танловида «Йилнинг энг яхши сценарий муаллифи» номинациясида, 2015 йилда Тошкентда бўлиб ўтган X Халқаро «Спорт  ва кино телевидениеда» фестивалида «Шоҳсупа» («Ғурур») телесериали «Энг яхши телесериал» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
  М. Хамраева ҳар бир ишга катта масъулият ва ташаббускорлик билан ёндошади, ҳамиша иқтидорли, салоҳиятли ёшларни қўллаб-қувватлайди, уларнинг билим ва малакаларини оширишга, ташаббускорлик ҳамда янгиликка интилувчанлик руҳида тарбиялашга ҳаракат қилиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Хуршида Арабшоевага табрик!
Ҳар бир аёл , Аллоҳимнинг табаррук неьматидир, қизимиздаги истара, нозу- карашма, меҳр, шарм-ҳаё, ибо, нафосат ва зукко қараш фазилатларини берибди,
"Ипак йўли дурдонаси" ХIII Тошкент халқаро кинофестивали
Аслида , кинофестиваль ҳақида тарихий хужжатли фильм билан очилиш жараенини бошлаш керакмиди, ахир бу фестивальни асосчиси мухтарам биринчи давлат
Раъно Зокирова "Ўзим" кўрсатувида
Дунёга шундай инсонлар келадики, бу инсон сен учун, дўсти учун, оиласи учун, касби учун, халқи учун ҳамиша, ҳар доим, ҳар сония, ҳар дақиқа, ўз
Севдо Ниёзовага табрик
Севдохон мукаммал қизларимиздан, ўз ишининг фидоийси, маъсулиятидир. Жуда кўркам кун - устоз ва мураббийлар кунида дунёга келибсиз. Аслида, ҳар бир
Жамила Шермуҳамедова
Ustoz haqida qancha gapirsak oz. Ularning samimiyligi, odamiyligi,saxiyligi va mehribonligi kabi kòplab xislatlari tahsinga loyiq. Qancha-qancha
Маълумот