Дилфуза Исмоиловага табрик


   Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалари бўлими ходими - Дилфуза Исмоиловани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Дилфузага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривожлар тилаб қоламиз! Айниқса, унинг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги ишлари таҳсинга лойиқ! 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Дилфуза Алишер қизи Исмоилова 1990 йилнинг 20 Ноябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Олий маълумотли. 2014 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалаврини, 2016 йил ушбу университетнинг магистратура йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги сиёсатшунос, жаҳон сиёсати ва халқаро муносабатлар.
   Дилфуза талабалик йиллариданоқ журналистика соҳасига катта қизиқиши бўлгани боис халқаро даражадаги катта тадбирларда бошловчилик қилган. 2010 йил Дипломатия Университети юлдузи, “Miss UWED” ғолиби бўлган.
   Илк касбий фаолиятини Ўзбекистон миллий телерадикомпаниясининг Ёшлар телеканали бошловчи журналисти, “Давр” информацион дастури мухбири вазифасидан бошлаган. 
   2019 йилда “Халқлар дўстлиги” санъат саройида телевидение, кино, санъат ва маданият соҳаси вакиллари учун “Ёшлар” ва “Менинг юртим” телеканаллари томонидан ташкил этилган “Олтин кабутар—2019” тақдимотининг “Йилнинг энг яхши тележурналисти” номинацияси ғолиби деб эълон қилинган. 
   Дилфуза Исмоилованинг муаллифлиги ва бошловчилиги асосида ташкил этилган “Блог пост” лойиҳаси орқали фуқароларимиз муаммолари ўрганилиб, ижтимоий кўплаб масалалар ҳал этилишига сабаб бўлган.
   2020 йилда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот котиби лавозимида иш бошлаган ходим муаллифлик ҳуқуқи объектларига нисбатан ҳурмат хиссини оширишга қаратилган мислсиз тарғибот ишлари, телеканаллар, журналистлар ва блогерлар билан ҳамкорликда олиб борган чиқишлари натижасида интеллектуал мулк соҳасининг ривожи йўлида маълум қадам қўйилди десак тўғри бўлади.
   Дилфуза раҳматли отаси ҳуқуқшунос, прокуратура соҳасида кўп йиллик меҳнат қилган Алишер Ибрагимов сингари яксак маънавият ва ҳурматга сазовор, ватани, халқи учун фидоий инсон бўлиб отаси йўлини давом эттирмоқда.
   Дилфуза айни кунларда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалари бўлимида фаолият олиб бормоқда.
   Дилфузага келажакда юсак марраларга эришиш йўлида битмас-тугалмас куч-қувват ва доимгидек шижоат тилаб қоламиз!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот