Меҳрибон Қурбонниёзовага табрик


     Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг тележурналисти - Меҳрибон Қурбонниёзова (Курбаниязова)ни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
     Меҳрибонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ютуқлар тилаб қоламиз! 

    Маълумот: Меҳрибон Курбаниязова 1965 йилнинг 29 Сентябрь куни Қорақалпоғистондаги қадимий юрт - Турткўл шаҳрида туғилган. 
   Мактабни тугатиб, Қорақалпоғистон телерадиоқўмитаси маҳаллий радиоэшиттиришларида сухандон бўлиб иш бошлаган. 
   1985-90 йиллар ТашДУда таҳсил олган. "Туркистон", "Ўзбекистон овози", "Қонун ҳимоясида", "Ҳуқуқ" журнал ва газеталарида ишлаган. 
    1998 йилдан Ўзбекистон телевидениесида ишлаб келмоқда.
    Меҳрбону тахаллуси остида ҳам ижод қилган. "Орол болалари" мавзуида туркум  мақолалари, "Қозининг қотиллик қиссаси" детектив қисса, ҳикоялар тўплами, ижтимоий долзарб мавзулардаги мақолалари турли матбуот нашрларида чоп  этилган.
   "Қорақалпоқнома" телеверсия кўрсатуви муаллифи. Қорақалпоғистон халқи, диёрига доир туркум кўрсатувлари учун "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист" унвонига сазовор бўлган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот