Маърифат Ортиқовага табрик


     "Муқимий" номидаги мусиқали драма театрининг актрисаси - Маърифат Ортиқовани туғилган куни билан табриклаймиз! Маърифат Ортиқова Июнь ойининг энг фаол актрисаси деб эътироф этилди! Маърифат ўзининг истеъдоди, камтарлиги, барча тадбирларда фаол иштироки ва роллари билан ҳамкасблари ва мухлисларининг қалбидан чуқур ўрин эгаллаган актриса. Маърифат, СИЗга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий зафарлар тилаймиз! Дунёдаги жамики энг юксак истакларимиз СИЗга армуғон бўлсин!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.