Баҳром Болтаевга табрик


  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри - Баҳром Болтаевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
  Баҳромга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Баҳром Бахтиёрович Болтаев 1982 йилнинг 16 Ноябрь куни Жиззах вилоятидаги Зомин туманида таваллуд топган.
Мукофотланмаган.
  Маълумоти олий. 2007 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  
Мазкур театрда 2007 йилдан иш бошлаган.
  Баҳром Болтаев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Бу телба хонадон”да Халил, “Қизи борнинг-нози бор”да Сарвар, “Туяқуш-бояқиш”да Туяқуш, “Гаровдаги муҳаббат”да Элмурод, “Суперқайнона”да Мардон, “Паривашга парвонаман”да ҳофиз, “Фаришталик аёл”да куёв, “Хонума”да Кенто, “Аршин мол олан”да Сулаймон, “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
  Айниқса, унинг “Антиқа совчилар” спектаклидаги Бахтиёр образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги билан кўпчиликка маъқул бўлди.
  Актёр шунингдек, “Умр манзаралари”, “Турмуш чорраҳаларида”, “Бир қадам” телетуркумларида, “Тазарру”, “Дилбар” телесериалларида бир қатор характерли роллар яратиш билан бирга, “Маданият ва Маърифат” телеканалининг “Сен истеъдодлисан” теле шоусида бошловчилик ҳам қилиб келган.  
   Баҳром Болтаев республика миқёсида ўтказиладиган умумхалқ байрамлари ва турли оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот