Носиржон Жўраевга табрик
Шоир - Носиржон Жўраевни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Носиржонга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат ва ижодий парвозлар тилаб қоламиз!
Энг мухтасар таржимаи ҳолим — ишқ,
Ҳеч таржима қилиб бўлмас ҳолим ишқ.
Ҳар ким шарҳлар бўлди қисмат хатимни,
Фарқламай севгию хизмат хатимни.
Ким кўзимда мунг кўрдию сесканди,
Бу мунг ҳечам кетмаслигин сезганди.
Менга — ҳаёт чархлаб қўйган қиличга —
Худо йўл қўймас қўрқоқлик қилишга.
Хаёлимни ўйлаганлар, ташаккур,
Ҳаётимни ўйнаганлар, ташаккур.
Севги. Висол. Ҳижрон. Умр йўлим шу
Бўлди. Қисқа таржимаи ҳолим шу.
Носиржон ЖЎРАЕВ.
22.05.2020.