Ҳалима Аҳмедовага табрик
Шоира – Ҳалима Аҳмедовани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Ҳалима Аҳмедовага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Ҳалима Аҳмедова (Ҳалима Аҳмад) 1960 йилнинг 1 Октябрь куни Бухоро вилоят (ҳозирги Навоий вилояти), Қизилтепа туманидаги Пўлат қишлоғида таваллуд топган.
1983 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг "Филология" факультетини тамомлаган.
Шоиранинг илк китоби 1986 йили «Кўзимнинг тили» номи билан чоп этилган.
Кейинчалик 1987 йили «Тунги марваридгуллар», 1996 йили «Эрк даричаси». 2005 йили «Тийрамоҳ», 2007 йили «Афсун», 2008 йили «Умид сояси», 2011 йили «Нигоҳ қибласи», 2012 йили «Шафақ ибодати» сингари китоблари нашр этилган.