Ўткинчи психлар олами


   Ҳақиқий шоирлар психолог, яъни, қалбшунос бўлишади. Шеър туғилиши, бу - психика билан узвий боғлиқ бўлган эмоционал жараён.  Миллатнинг умумий психологик оламини чуқур билан шоиргина халқ кўнглидаги гапни топиб айта олади. Шунинг учун ҳам... 
   ...Бир даврлар, психологияга оид китобларга сурункали ''касал'' бўлганман. Ҳозирги ўзбек психологларининг айтаётган мулоҳаза ва тавсияларининг 70%и Ғарб ва Рус психолгиясидан кўчирилган ё ўзлаштирилган эканлиги маълум. Ғарб психологиясини Ўзбекка тиқиштираётган айрим психлар менталитетнинг моҳияти тугул, бу  сўзнинг илмий истилоҳини ҳам тушунмаслиги ачинарли... 
   Тренингчи Давронбек Турдиевнинг "Супермия,'' китоби  Дипак Чўпранинг бестселлари бўлмиш "Супермозг"  асаридан кўчирилган. Номи тугул, ҳаттоки, китобларнинг муқоваси ҳам ўхшаш.  Илмий уйдирмаларини қайси психолик қўлланмалардан ўзлаштирганлигини бир-бир келтирсак зерикиб кетасиз. Бу ўндан бир  мисол.  
   Очиғи, Юлдуз Усмонова чиқишларини жиним суймаса-да, отарчининг: Любой психологнинг мошениклигини бўйнига қўйиб бераман, деган сўзлари мени ўйлантирди... 
   Психологларнинг кўпчилиги ўз ҳаётини эплолмайди-ю, тағин бировларга яшашни ўргатиши - ғалати. Умри хароб холда кечиб, аянчли ўлим топган психологлар озми?  Оз эмас. 
   Мен мавзуни таҳминларга эмас,  реал фактларга суяниб таҳлил қилишни афзал кўраман.  Боиси, туҳмат ёмон нарса. Бир гап айтдингми,  далилни келтир!  Бир эмас,  икки эмас,  челак-челаклаб келтиришим мумкин бундай фактларни: 
   "Антипсихиатрии"нинг отаси деб кўкларга кўтарилган Рональд Лэйнг узоқ давом этган депрессия ва ичкиликдан сўнг юрак инфарктидан ўлган. Унинг йўналиши  депрессиядаги касалларни тузатиш бўлган.  
Одамларга соғлом ва тўғри яшашни ўргатган Стэнли Милгерэм юрак ҳуружидан ўлган.  
   Одамларга "кекс" билан қандай тўғри шуғулланиш кераклигини ўргатган революцонер психолог Вильгельм Райх жаноблари қамоқхонада хор ҳолатда юрак хуружидан вафот топган.
    Замонасининг машҳур психотеропевти  Балинт Михаил қанд касалига йўлиқиб, кўзлари кўрмай қолгач, охир юрак хуружидан қайтиш қилган. 
   ХХ асрнинг энг буюк "кекс" психологи Кинси Альфред юрак етишмовчилигидан бевақт кўз юмган. 
   Бутун СССР психологларининг ревизори Ошанин Дмиртирий юрак операцияси пайтида қайтиб кўз очмаган.  
   Психологияга оид том-томлаб китоблар ёзган Ананьев Барис, Мамардашвили Мераб,  Альфред Адлер... барчаси  юрак хурижидан бевақт ўлим топган.  
   Зугмунд Фрейд операция устига операция қилиниб,  (кашандалик оқибатида) саратондан ўлган. 
   "Безовталикни енгиш ва яшашни бошлаш" ва "Дўст ортириш ва одамларга таъсир ўтказиш сирлари"  китобиларининг муаллифи (бу асарлар ҳанузгача бестселлер ҳисобланади) Дейл Корнегининг умри сўнгида ёнида биронта дўсту қариндоши бўлмаган. Ва ёлғизликда ўлган. Ўз жонига қасд қилган, деган таҳминлар ҳам бор.  
   Рус психология мактабларидан бирига асос солган Барис Ҳасан саратондан дунёдан ўтди. Эҳ-э, буларни санайверсам,  кўз қоронғулашади... Нега булар ўз умри билан оддий одамларга ўхшаб яшаб ўтмаскийкин-а Ёлғиз Ўзига аён.  
   Булар шунчаки оддий психологлар эмас, жаҳоннинг энг буюк ва мумтоз саналган психлари... Тавба,  деб ёқа ушлайсан киши... Буларни ҳаётини ўрганишга ҳам қўрқади одам... 
   Юрак хуружининг илдизи АСАБда ва НОТЎҒРИ ҲАЁТ ТАРЗИи ҳамда РУҲИЙ ЗЎРИҚИШу БЕЗОВТАЛИКда, дейишади дўхтирлар.  Айрим одамлар ҳамон мана шу  "олим"лардан қандай яшаш кераклигини ўргатишмоқда. Уларнинг айримлари қандай чиркин ва хор ҳаётни кечирганлиги сизни қизиқтирса, бироз изланинг, топиб ўқинг! Интернетда бор. Уларга талуқли китоблар ва мақолаларда бу маълумотлар тўлиб ётибти. 
   Тақдирни қарангки, Юлдуз Усмонова билан ҳақиқат талашётган Шоира опа Исакова билан ҳаётда шахсан танишман. Бир кун юзимни очсам, менга қош чимиришлари аниқ. Лекин мен учун таниш-билишчилик эмас,  ҳақиқат муҳимроқ. Ҳақ ва ҳақиқат йўлида аяб ўтириш йўқ!
   Минг йиллар мобайнида психологларсиз хотиржам ва бахтли яшаган Ўзбек миллати,  бундан кейин ҳам психологларнинг палон минглик тавсияларисиз  яшашда давом эта олишига шубҳам йўқ.  
   Қалбшуносликни юрак хуружидан ўлган шахслардан эмас, ҳаётдан ва ўзингизни ичингизга кириб ўрганинг!  Бунинг энг зўр йўли Фурқон ва ёки... шеъриятдир. Ўзингизни топмоқчи бўлсангиз мангуликка дахлдор омиллардан изланг, ўткинчи психлар оламидан эмас... 

Ҳурмат билан - Алиф Маҳмуд.
04. 02. 2024










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот