ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ
Дилдора Шабонова – Навоий шаҳар 15-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси
КИРИШ
Президентимиз Фармони билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”да таълим сифатини тубдан ошириш, бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Мазкур вазифаларни амалга ошириш жараёнида барча йўналишдаги фанлар бўйича давлат таълим стандартларини, ўқув дастур ва режаларни янгилаш, ўқитишни сифат ва мазмун жиҳатдан янада такомиллаштириш зарурдир. Ушбу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 6 апрелда “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари” тасдиқланди.
Миллий таълим тизимига такомиллаштирилган Давлат таълим стандартларини биргина қарор ёки буйруқ бериш орқали жорий этиб бўлмайди. Бунинг учун таълим тизимидаги барча иштирокчилар биргаликда ҳамжиҳат бўлиб ишга киришишлари керак. Бу борада қандай муаммолар мавжуд бўлади?
Мураккаб, машаққатли, кутилмаган ҳолатларга бой, аммо жамиятнинг зарурий эҳтиёжи ҳисобланган таълим-тарбия тизимини янгича кўриниш ва янгича мазмунда амалга ошириш, дарс жараёнида инновацион педагогик ва ахборот технологияларни самарали қўллаш орқали таълим самарадорлигига эришиш давр талабидир. Таълим муассасаси битирувчиси ўз ҳаётида шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, дуч келадиган муаммоларнинг ечимини ҳал этиши, энг муҳими ўз соҳаси, касби бўйича рақобатбардош бўлишини таъминлашда асосан, педагог кадрлар салоҳияти ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Демак, жамиятдаги барча янгиланишларни уйғунлаштириш учун шахсий етуклик билан бирга касбий компетентлик ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Инсон ҳаётига кириб келадиган ҳар қандай янгилик унда сергакликни, ҳаттоки норозиликни уйғотади. Шунга кўра, узоқ йиллар давомида анъанавий усуллар билан ишлаб келган педагоглар бугунги куннинг ўзидаёқ такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари асосидаги ўқув жараёни талаб даражасида ташкил эта олмайдилар.
Энг аввало, таълимда бирор бир ўзгаришларни амалга ошириш учун аввал ўқитувчининг касбий онгини тубдан ўзгартириш керак.
Педагогларимиз дарсларни янги такомиллашган стандарт асосида ташкил этиш учун, аввало, ўз фанига оид давлат таълим стандарти ва ўқув дастурини синчиклаб ўрганиши, янгидан нашр этилган дарслик билан танишиши, тақдим этилган ўқув дастури асосида тақвим режа тузиб олиши керак бўлади. Компетенциявий ёндашувга асосланган дарс ишланмаларида ҳам тегишли ўзгаришлар қилиш лозим. Жумладан: дарснинг технологик харитасида дарснинг мақсади, жиҳозлари, ўқитиш технологияси ва ҳ.к.лар ўзгариши билан биргаликда ўқувчиларда шакллантириладиган таянч ва фанга оид компетенциялар аниқ ҳолда белгилаб олинади. Шу билан бирга педагог ўқувчиларда мазкур компетенциялар шаклланганлигини аниқлай олиш кўникмасига эга бўлиши керак.
КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Таълимга компетенциявий ёндашув нима учун керак ?
Ҳозирги кунда ўқувчиларда ўқув предметлари бўйича фақатгина билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишнинг ўзи етарли эмаслиги маълум бўлмоқда. Жумладан:
• Таълим муассасасини муаффақиятли битирган айрим ўқувчилар, ҳаётда кўп муаффақиятсизликларга учрайди;
• Олий таълим муассасини битириб янги ишга борган ёш мутахассис университет ёки институтда касбига оид билим ва кўникмаларни етарли даражада олган бўлсада, иш жойига кўникиши узоқ вақт давом этади;
• Критик моментда маълум бўладики, мактаб, коллеж ёки лицейда олинган билим ва кўникмалар тезда ҳал қилиниши керак бўлган ҳаётий вазиятларга тўғри келмайди ёки умуман ҳаётида керак бўлмайди.
Шунга кўра таълим жараёнига ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бевосита кундалик ҳаётида қўллашга ўргатадиган компетенциявий ёндошувга асосланган ДТС ларни яратиш ва таълим жараёнига қўллаш зарурияти юзага келди.
Компетенциявий ёндошув деганда нимани тушунамиз?
“ Competence” сўзи “ to compete” сўзидан келиб чиққан бўлиб,
“мусобақалашмоқ”, “рақобатлашмоқ”, “беллашмоқ” деган маънони билдиради. Сўзма-сўз таржима қилинса “мусобақалашишга лаёқатлилик” маъносида келади.
Илмий педагогик, психологик манбаларда берилишича, компетенция, компетентлилик ўта мураккаб, кўп қисмли, кўпгина фанлар учун муштарак бўлган тушунчалардир. Шу боисдан унинг талқинлари ҳам ҳажман, ҳам таркибига кўра, ҳам маъно, мантиқ мундарижаси жиҳатидан турли-туман. Атаманинг моҳияти шунингдек, "самарадорлик","мослашувчанлик", “ютуқлилик", “муваффақиятлилик", "тушунувчанлик", “натижалилик", "уқувлилик”, "xocca", хусусият”, сифат", "миқдор" каби тушунчалар асосида ҳам тавсифланмокда.
Шунга кўра таълим компетенцияларини тасдиқланган стандартда келтирилган таъриф бўйича қабул қиламиз:
• билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш;
• кўникма — ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш;
• малака — ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш;
• компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти.
Компетенцияларнинг мазмуни ва моҳиятини ўрганишдан олдин, унинг фан ва турмушга кириб келишнинг қисқача тарихи билан танишайлик.
Биринчи босқич – 1960–1970 йиллар – тилни ўрганишга доир дастлабки компетенциялар киритила бошланди. Бунда Д.Хаймс томонидан «коммуникатив компетенция» тушунчаси киритилади.
Иккинчи босқич – 1970–1990 йиллар – компетенция/компетентлик категорияларини тилни айниқса иккинчи (она тилидан ташқари) тилни ўрганиш назарияси ва амалиётида, бошқаришда, раҳбарликда, менежментда профессионаллик ва мулоқотни ўрганишда фойдаланила бошланди. Бу пайтда «ижтимоий компетенция компетентлик» тушунчасининг мазмуни ишлаб чиқилади.
Учинчи босқич –1990 ва кейинги йилларда компетенциявий ёндошув, касбий таълимга, умумтаълим фанларига ва бошқа йўналишларда қўлланила бошланди .
Ўзбекистонда дастлаб Биринчи Президентимиз фармонига мувофиқ, чет тилларни ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган 2012 йил 12 декабрь Фармонига мувофиқ илк бор компетенциявий ёндошувга асосланган ДТС ишлаб чиқилиб, 2013-2014 ўқув йилидан босқичма- босқич халқ таълими тизимида амалиётга жорий этиш бошланди.
Компетенция бўлиши учун унинг структураси қандай бўлиши керак: Компетенциянинг структура компоненталари рўйхати:
компетенциянинг номи;
компетенция типи ва унинг умумий кетма-кетлигидаги ўрни (таянч, умумпредмет, предмет);
компетенциялар киритиладиган, реал фаолият кўрсатадиган объектлар доираси;
компетенциянинг ижтимоий-амалий боғлиқлиги ва аҳамияти (у жамият учун нима сабабдан керак?);
компетенциянинг шахсга нисбатан аҳамияти (нима сабабдан ўқувчи компетент бўлиши керак?);
реал объектлар доирасига оид билимлари, кўникмалари ва малакалари;
мазкур компетенция доирасида ўқувчининг фаолият кўрсатиши учун керак бўладиган минимал тажрибаси (ўқитиш босқичлари бўйича);
индикаторлар-ўқувчи компетентлиги (ўқитиш босқичлари бўйича) даражасини аниқлаш учун ўқув ва назорат–баҳолаш топшириқлари намуналари, мисоллари.
Қандай компетенцияларни таянч компетенциялар деб олиш керак:
Компетенциялардан, таълим компетенцияларни фарқлаш лозим. Таълим компетенцияси ўқувчини келажакдаги тўла қонли ҳаётидаги фаолиятини моделлаштиради. Масалан, фуқаро маълум бир ёшга етгунга қадар баъзибир компетенцияларни татбиқ эта олмайди. Лекин, бу дегани, уларни ўқувчида шакллантирилмайди, дегани эмас. Бу ҳолатда биз таълим компетенцияси ҳақида гапирамиз. Масалан, ўқувчи фуқаролик компетенциясини ўзлаштирсада, уни тўла қонли равишда мактаб ёки коллежни тугатганидан сўнг ишлатади. Шунга кўра бундай компетенциялар, ўқиш даврида таълим компетенцияси сифатида намоён бўлади.
Таянч компетенцияларнинг дунё бўйича ягона рўйхати йўқ. Чунки ҳар бир мамлакатнинг ёки регионнинг ўз анъаналари, менталитети ва ўзига хос талаблари бор.
Компетенция – бу жамиятнинг ўз фуқароларига қўйган ижтимоий буюртмаси бўлиб, уларнинг рўйхати маълум бир мамлакатдаги ёки региондаги ижтимоий муҳит билан белгиланади Бундай келишувга ҳар доим ҳам эришиб бўлмайди. Масалан Швейцариянинг ва Америка Қўшма Штатларининг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ҳамда таълим статистикаси Миллий институтининг “Таянч компетенцияларни танлаш ва аниқлаш” номли лойиҳасида таянч компетенцияларни қатъий равишда аниқлаб олишнинг имконияти бўлмаган.
Шунга кўра компетенцияларнинг Европа варианти ва Россия вариантларини қарайлик.
“Европа учун таянч компетенциялар” номли Европа кенгаши симпозиумида белгиланган таянч компетенциялар:
Ўрганиши керак:
тажрибадан фойдали бирор нарсани чиқариб олиши;
ўз билимлари орасидаги ўзаро алоқани ташкил қилиш ва уларни тартиблаштириш;
ўзининг шахсий ўрганиш усулларини ташкил қилиш(ўрнатиш);
муаммоларни еча олиш;
Излаш:
мустақил билим олиш билан шуғулланиш;
турли маълумотлар базасини излаш;
теварак атрофдан суриштириш;
экспертдан маслаҳат олиш;
ахборот олиш;
хужжатлар билан ишлаш ва уларни туркумлаш (классификациялаш).
Ўйлаш:
• ўтган ва ҳозирги воқеалар орасидаги ўзаро боғлиқликни топмоқ;
• жамият ривожланишининг у ёки бу аспектига танқидий ёндошмоқ;
• мураккаблик ва ўзига бўлган ишонч йўқолишига қарши турмоқ;
• бахслашувларда ўз позициясини эгаллаш ва шахсий нуқтаи назарига эга бўлмоқ;
• ўқиётган ва ишлаётган жойдаги сиёсий ва иқтисодий муҳитнинг
муҳимлигини англаш;
• саломатлик, истеъмол қилиш, ҳамда тасвирий санъат ва адабий асарларини баҳолай билиш.
Ҳамкорлик қилиш:
Гуруҳда ишлаш ва ҳамкорлик қила олиш;
Қарорлар қабул қилиш –англашилмовчилик ва жанжалларни бартараф этиш;
Келиша олиш;
Шартномаларни ишлаб чиқиш ва бажариш.
Ишга киришиш:
Лойиҳада қатнашиш;
Жавобгарликни олиш;
Гуруҳга ёки жамоага кириш ҳамда ўз ҳиссасини қўшиш;
Ҳамкор эканлигини исботлаш;
Ўз ишини ташкил қила билиш;
Ҳисоблаш ва моделлаштириш асбобларидан фойдалана билиш.
Кўникиш;
Янги ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдалана олиш;
Тез ўзгаришлар олдида мослашувчанлигини исботлаш;
Янги ечимларни топа билиш.
Таянч компетенцияларнинг Россия варианти:
Қадр-қиммат, эътиқод компетенцияси
Умуммаданий компетенциялар
Ўқув-ўрганиш компетенцияси
Ахборот компетенцияси.
Коммуникатив компетенция
Ижтимоий-меҳнат компетенцияси
• Шахсни такомиллаштириш компетенцияси
Компетентлик – компетенцияларни қўллай олишда эга бўлиши керак бўлган минимал тажрибаси бўлишни тақозо этади. Бу ҳақда ўқувчининг тайёргарлигига қўйиладиган талабларни шакллантиришда, ҳамда ўқув жараёни ва дарсликларни лойиҳалашда эсдан чиқармаслик керак.
Ўқитишда уларнинг роли ва ўрнини анализ қилиш асосида ажратиб олинган компетенцияларнинг асосий функцияларини санаб ўтамиз:
- кундалик ҳаётда яшаш учун тайёр бўладиган ёш фуқароларга қўйиладиган ижтимоий талабнинг акс этиши;
- билим, кўникма ва малакаларини ҳамда фаолият усулларини комплекс ҳолда мақсадли қўллаши учун атроф муҳитдан реал объектларни кўрсатиши;
- турли ўқув предметлари ва таълим соҳалари мазмунининг таркибий қисми бўлиши;
- конкрет масалаларни ечишда назарий билимларни амалиётда фойдаланиш билан боғлаши.
Компетенциялар қандай кетма-кетликда бўлиши керак?
Маълумки, баъзи компетенциялар, бошқаларига нисбатан умумий ёки аҳамиятлироқ бўлади. Шунга кўра уларни учта даражага бўлиш мумкин:
1) таянч компетенциялар– таълим мазмунининг умумий (метапредмет) қисмига тегишли;
2) умумпредмет компетенциялари– маълум доирага кирувчи ўқув предметлари ва таълим соҳаларига тегишли;
3) предметга оид компетенциялар– олдинги иккитага нисбатан хусусий ҳисобланиб ўқув предмети доирасида шакллантирилади.
Таянч компетенциялар ҳар сафар таълимнинг маълум бир босқичи ва белгиланган ўқув предмети учун конкретлаштирилади. Масалан предмет компетенцияси ҳисобланган тарих фани бўйича, ҳар қандай тарихий воқеада турли томонларнинг манфаатлари курашини ажратиб олиш қобилияти ётади.
Келтирилган тўплам меъёрий хужжатлар, ўқув ва методик адабиётлар, шунингдек ўқувчиларнинг умум тайёргарлигини ўлчаш, шу билан бирга уларнинг креатив тайёргарлиги даражасини ўлчайдиган хужжатларни лойиҳалаш ва ёритиш учун характерловчи тўпламни белгилайди.
Дидактика ва методикаларда таянч, умумпредмет ва предмет компетенциялари мазмунини акс эттириш учун уларни махсус технология асосида конструкцияни тузиш керак.
Лойиҳалашнинг биринчи босқичида, танлаб олинган ўқув предметига (математика, тарих, информатика ва ҳ.к.) тегишли таълим компетенциялари рўйхати тузилади. Бунинг учун предметда таянч компетенциялар (коммуникатив, ахборот билан ишлаш ва ҳ.к.) қидириб топилади. Ўқув предметининг таянч компетенцияларни шакллантиришга қўшиши мумкин бўлган ҳиссаси аниқланади.
Сўнгра предмет компетенцияларини тузиш учун, ўқув предметининг тизимлаштирилган компонентининг минимал рўйхати тузилади:
1) Объектив борлиқ объектлари (табиий, маданий, ижтимоий ҳодисалар, техник қурилмалар, манба-асарлар ва ҳ.к.). Фан ёки фаолият соҳаларидан ўқув предмети учун реал предмет ва ҳодисаларни ажратиб олинади. Масалан, булар сифатида - она тилида, товуш, сўз ва ҳ.к. дан тузилган оғзаки нутқни реал жараён деб, асарлардаги матнни моддий объектлар деб олиш мумкин. Физикада - асосий физик ҳодисалар, модданинг турли ҳолатлари, фундаменталь майдонлар ва ўзаро таъсирлар, элементар зарралар; кимёда – модда ва уларнинг айланиши; тарихда – тарихий аҳамиятга эга бўлган предметлар, воқеалар ва ҳ.к.
2) Ўрганилаётган борлиқ ҳақидаги умуммаданий билимлар: Инсоният томонидан тегишли объектга нисбатан ишлаб чиқилган қоидалар, қонунлар, назариялар, тушунчалар, қарама-қаршиликлар, маданий аҳамиятга эга фактлар, ғоялар, гипотезалар, муаммолар, технологиялар, альтернатив ёндошувлар ва бошқа билимлар.
3) Умумий ва умумўқув кўникмалар, малакалар, фаолият турлари. Ўқув предметига тегишли ва умумпредмет аҳамиятига эга бўлган конкрет кўникмалар, малакалар, фаолият турларининг гуруҳлар бўйича тизимлаштирилган рўйхати келтирилади.
Болаларда предметлараро компетенцияларни таълим босқичларида шакллантириш учун тегишли предмет компетенциясининг ўсиш динамикаси ёзиб чиқилади.
Компетенцияларни шакллантиришни дарс жараёнига киритиш учун уларни фаолият шаклида бериш керак.
ЎҚУВЧИЛАРДА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
“Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”дан ўрин олган Кадрлар тайёрлаш миллий модели, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори (“Умумий ўрта ва ўрта махсус касб ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”)дан келиб чиқадиган вазифалар узлуксиз таълим тизимида ташкил этиладиган таълим–тарбия жараёнининг самарадорлигини орттириш мақсадида кенг кўламли изланишлар олиб боришни тақоза этади.
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларининг таълим тизимидаги илғор тажрибаларни ўрганиш узлуксиз таълим жараёнига компетенцияли ёндашувни татбиқ этиш зарурлигини кўрсатди.
Узлуксиз таълим жараёнига компетенцияли ёндашувни татбиқ этиш орқали қуйидаги вазифаларни амал ошириш:
• Давлатимизнинг келгусида жамият, фан, ишлаб чиқариш ва шахснинг мустақил ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишга қодир ёшларга бўлган ижтимоий эҳтиёжини қондириш мақсадида ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда ижодий қўллашга ўргатиш;
• Таълим мазмунини муаммоли ўқув вазиятларни яратиш орқали ўрганиш асносида ўқувчиларнинг фан асосларини ўрганишга бўлган эҳтиёжларини қондириш, қизиқишларини ривожлантириш, шахсий сифатларни таркиб топтириш;
• Ўқувчиларнинг ўқув–билиш фаолиятини аниқ объектларга қаратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга ўргатиш орқали ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш баробарида ўқувчилар томонидан ижодий фаолият тажрибаларини эгалланишига эришиш;
• Ўқувчиларни аниқ амалий фаолиятга тайёргарлигини орттириш орқали касбга, ижодий фаолият тажрибаларини ривожлантириш натижасида фан йўналишига йўллаш;
• Фанлардан ўзлаштирилган илмий-назарий билимларини аниқ ва жараёнли муаммоли вазиятларда амалиётда қўллаш орқали ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш имконияти мавжуд.
Компетенциявий ёндашувга асосланган ўқитишнинг асосий моҳияти фанлардан ташкил этилган таълим-тарбия жараёнида ўқувчилар томонидан эгалланган билим, кўникма ва малакаларни ўз шахсий ҳаёти давомида, шунингдек, келгусида касбий ва ижтимоий фаолиятларида қўллай олиш компетенция¬ларини шакллантиришга йўналтириш саналади.
Ўқувчилар келгусида ҳаёти давомида шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, мазкур жараёнда дуч келадиган муаммоларнинг ечимини ҳал этиши, энг муҳими ўз соҳаси, касби бўйича рақобатбардош бўлиши учун зарур бўлган таянч компетенцияларга эга бўлиши лозим.
Маълумки, таълим-тарбия жараёни орқали ўқувчиларда таянч компетенциялар, жумладан, коммуникатив, ахборот билан ишлай олиш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси, ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси, умуммаданий компетенциялар, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияларини таркиб топтириш вазифаси юклатилган.
Таълим-тарбия жараёнига компетенцияли ёндашув ўқитиш мақсадлари¬га эришиш учун таълим мазмунини бойитиш ўқув жараёнини инновацион технологиялар асосида ташкил этиш ва натижаларини таҳлил этишга имкон берадиган умумий принциплар йиғиндиси саналади.
Улар жумласига қуйидагиларни назарда тутиш зарур:
• Ўқувчиларнинг мустақил ҳаётдаги турли фаолият ва йўналишлардаги муаммоларни ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалар, ўзларининг ҳаётий тажрибалари, кузатишлари, шахсий хулосаларига асосланиб ҳал этиш, муаммоли вазиятларда талаб этиладиган фаолиятни мақсадга мувофиқ бажариш қобилиятларини ривожлантириш;
• Таълим мазмунини танлаш ва методик таъминотини яратишда ўқувчиларнинг қизиқишларини орттириш, илмий дунёқарашини кенгайтириш, ахлоқий, ғоявий-сиёсий, таълим-тарбиявий муаммоларни ҳал этиш, дидактик жиҳатдан қайта ишланган ўзида ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллаш, ўзларининг ҳаётий тажрибалари, кузатишлари юзасидан илмий хулосалар чиқаришга имкон берадиган ўқув топшириқлари бўлишига эътибор қаратиш;
• Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда асосий мақсад ўқувчиларда ДТС билан меъёрланган билим, кўникма, малакаларни шакллантириш, шунингдек, ахборот билан ишлаш, коммуникатив кўникмаларни эгаллаш, математик саводхонлик, ижтимоий фаолликка эга бўлиш, ўқув муаммоларини мустақил ҳал этишга доир тажрибаларни эгаллашларига шароит яратиш;
• Таълим-тарбия жараёнининг натижалари мазкур жараённинг муайян босқичида эришилган натижалар, яъни ўқувчилар томонидан компетенцияга асос бўладиган эгалланган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирганлик даражаларига қараб баҳо бериш;
• Компетенцияли ёндашувда – ўқитиш мақсадлари ўқувчилар томонидан ўз-ўзини англаш, таълим-тарбия жараёнида ўқув мақсадларига эришиш йўлларини тушуниш, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш, ўқувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш орқали жамият ва мустақил ҳаётга мослашуви, ижтимоийлашуви каби устувор йўналишларни мўлжаллаш.
Компетенция таркиб топтириш усуллари ва шахс ҳаётидаги аҳамиятига кўра даражаларга ажратилади.
Ўқувчи шахсининг умумий ривожланишига замин тайёрлайдиган компетенциялар таянч компетенция, фақат ўқув фани орқали таркиб топтириладиган компетенциялар хусусий компетенциялар дейилади.
Адабиётлар таҳлили ўқувчиларда таркиб топтириладиган компетенциялар уч даражага ажратилишини кўрсатди:
1. Таянч компетенциялар –ўқув режасидан ўрин олган барча ўқув фанлари мазмуни ва ўқитиш жараёни орқали таркиб топтириладиган компетенциялар саналади.
2. Умумий (предметли) компетенциялар - ўқув режадан ўрин олган ижтимоий-гуманитар, табиий-математик ва амалий ўқув фанларни ўқитишда ўзаро фанлараро боғланишларни амалга ошириш орқали таркиб топтирила¬ди¬ган компетенциялар назарда тутилади.
3. Хусусий компетенциялар – таълим-тарбия жараёнида ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакалар асосида таркиб топтириладиган компетенциялар ҳисобланади.
Ўқувчининг компетенцияси – ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини кундалик ҳаётида дуч келадиган амалий ва назарий масалаларни ечишда фойдаланиш ва амалиётда қўллай олиш қобилиятидир.
Ўқувчиларда юқорида қайд этилган таянч компетенцияларни таркиб топтириш мақсадида ўқув фани мазмунини таҳлил, этиши, ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва гуруҳдан ташқари машғулотларда олиб бориладиган ишларни тизим ва бир-бирига узвий равишда амалга оширишни лойиҳалаши лозим.
Қуйида фанларни ўқитишда ўқувчиларда таянч компетенцияларни таркиб топтириш имкониятлари юзасидан фикр юритилади.
Ўқитувчилар коммуникатив компетенцияни таркиб топтиришни назарда тутган ҳолда барча дарсларда ўқувчиларнинг келгусида жамиятда мулоқотга киришиши учун зарур бўладиган оғзаки ва ёзма нутқни мукаммал ўзлаштириши, ўз фикрини аниқ ва тушунарли баён этиш, дарслик ва қўшимча адабиётлардаги матн асосида мантиқий кетма-кетликда саволлар тузиш, саволларга ёзма ва оғзаки жавоб ёзиш, ўз ўртоқлари ва устозлар билан мулоқотда муомала маданияти меъёрларига амал қилиш, кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида гуруҳ аъзоларининг фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз фикрини баён эта олиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш, ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларига асосланган ҳолда ўз фикрини ҳимоя қилиш ва ишонтира олиш, дарсларда ташкил этиладиган ўқув баҳслар ва турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, муаммо ва келишмовчиликларни ҳал этишда зарур бўлган қарорларни қабул қила олиш, ўз она тили билан бир қаторда ҳорижий тилларни ўзлаштиришига замин яратиши лозим.
ДТС билан меъёрланган қуйидаги ўқув меҳнати кўникмалари ўқувчиларда коммуникатив компетенция таркиб топтиришга асос бўлади:
Ўқув адабиётлари билан ишлаш кўникмалари:
• Ўқув адабиётларининг кириш қисмида берилган кўрсатмаларни билиш ва қўллаш;
• Ранг билан ажратилган ибораларни ажрата олиш;
• Ўқув адабиётнинг мундарижаси асосида мўлжал олиш;
• Символлар ва таянч сигналларни билиш ва фойдаланиш;
• Колонтитуллардан фойдаланишни билиш;
• Кўрсатмалардан фойдалана олиш.
Матн устида ишлаш кўникмалари:
• Ўқилган матнга режа туза олиш;
• Матндан фойдаланиб саволларга жавоб топиш;
• Матндан фойдаланиб маъруза ёзиш;
• Дарслик матнидан фойдаланиб амалий характердаги топшириқларни бажара олиш;
• Дарслик матнидан фойдаланиб жадвал, диаграмма, схемалар туза олиш;
• Дарслик матнидан фойдаланиб тушунча, қоидаларни топа олиш;
• Объектнинг тавсифини тузиш, хулоса ясаш.
Ўқувчиларда юқорида қайд этилган ўқув меҳнати кўникмаларининг таркиб топтирилиши учун ўқитиш жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади.
Шуни қайд этиш керакки, ўқув машғулотларида дидактик ўйин технологиясининг конференция, матбуот конференцияси, ўйин машқлар, ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг кичик гуруҳларда ишлаш, командада ўқитиш, “Арра” ёки “Зигзаг”, “Биргаликда ўқиймиз” методлари, муаммоли таълим технологиясини “Ақлий ҳужум”, “Кейс-стади” методларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш баробарида коммуникатив компетенцияларни ривожлантириш имконияти мавжуд.
Ўқувчиларда коммуникатив компетенцияларни ривожлантиришда турли кечалар ва танловлар муҳим аҳамият касб этади.
Ўқитувчи ўқувчиларда ахборот билан ишлаш компетенциясини таркиб топтириш мақсадида мавзуга оид ўқув ва видеофильмлардан фойдаланиши, қўшимча адабиётлар ва интернет сайтларидаги маълумотларни саралаши, шу асосда ўқувчиларга реферат, доклад ва тақдимот материалларини тайёрлаш юзасидан топшириқларни бериш орқали уларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириши учун дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва синфдан ташқари машғулотлардан самарали ва ўз ўрнида фойдаланиши зарур.
Ўқитувчи тўгаракнинг иш режасини тузишда ўқувчиларда ахборот билан ишлаш компетенциясини таркиб топтириш назарда тутиши лозим.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожланти-риш компетенциясини таркиб топтириш мақсадида ўқувчиларнинг мустақил ишлари ва таълимига эътибор қаратиши, ўқувчиларнинг ўз-ўзини баҳолаши учун мавзулар бўйича стандарт ва ностандарт ўқув ва тест топшириқлари базасини яратиши, уни компьютер хотирасига жойлаштириб адаптив тест топшириқларига айлантириши, шунингдек, ўқувчилар билан ўтказиладиган маънавият дақиқаларида жисмоний, маънавий, руҳий ва интеллектуал камолотга эришишга йўналтириш талаб этилади.
Таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялар, жумладан, ўқувчи шахсига йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш ўқувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожланти¬риш компетенциясини таркиб топтириш имконини беради.
Фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетен¬ция¬сини таркиб топтиришда турли дарслар, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва гуруҳдан ташқари машғулотлар муҳим ўрин тутади. Мазкур жараёнда ўқувчиларни табиат ва жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнлар, мавзуга доир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддалари билан таништириш, ақлий, маънавий-ахлоқий, иқтисодий, ҳуқуқий, жисмоний, меҳнат тарбиясига эътибор қаратиш, муайян касбни мукаммал эгаллаш орқали Ватан равнақига ҳисса қўшиш, жамият ва оиласи манфаатлари учун хизмат қилиш, инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, саховатли бўлишга ундаш зарур.
Ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетен¬ция¬сини таркиб топтиришда ўқитишнинг барча шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва гуруҳдан ташқари машғулотларда олиб бориладиган ишлар муҳим ўрин тутади.
Табиат муҳофазасига оид кечалар, кўкаламзорлаштириш тадбирлари, таниқли ёзувчилар ва олимлар билан учрашувлар ўтказиш ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетен¬ция¬сини таркиб топтиришга замин тайёрлайди.
Ўқувчиларда умуммаданий компетенцияларни таркиб топтириш учун ўқитувчи фанларни ўқитишда ўқувчи-ёшлар онги ва қалбига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш орқали ўзгаларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш, халқнинг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, ораста кийиниш, юриш – туришда маданий меъёрларга ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ақлий, маънавий-ахлоқий, иқтисодий, ҳуқуқий, жисмоний, меҳнат тарбияси баробарида эстетик тарбияга эътибор қаратиши лозим.
Ўқувчилар билан ўтказиладиган мавзули кечалар, тадбирлар, учрашувлар, шанбаликлар ўқувчиларда умуммаданий компетенцияларни таркиб топтиришда муҳим рол ўйнайди.
Ўқувчиларда математик саводхонлик, фан ва техника янгиликлари¬дан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенциясини таркиб топтиришда ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ҳисоблашга доир турли масалалар, ностандарт ўқув топшириқлари билан ишлашни йўлга қўйиши лозим.
Ўқитувчи ўқувчиларда таянч компетенцияларни таркиб топтириш баробарида уларда умумий (предметли) компетенцияларни таркиб топтиришга ҳам эътибор қаратиши лозим.
Ўқитувчи таълим тарбия жараёнида ўқувчиларда юқорида кўрсатилган компетенцияларни ҳар бир мавзуни ўрганиш жараёнини лойиҳалашда дастлаб шу мавзу мазмунидаги билим, кўникма ва малакалар асосида таркиб топтириладиган таянч, умумий ва хусусий компетенцияларни белгилаши, дарснинг технологик харитасида мазкур масалалар ўз ифодасини топиши зарур.
Ўқувчиларда ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш баробарида таянч, умумий ва хусусий компетенцияларни таркиб топтириш мақсадида дарсларда дидактик ўйин технологиясининг конференция, матбуот конференцияси, ўйин машқлар, ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг кичик гуруҳларда ишлаш, командада ўқитиш, “Арра” ёки “Зигзаг”, “Биргаликда ўқиймиз” методлари, модулли таълим технологияси, муаммоли таълим технологиясининг “Ақлий ҳужум”, “Кейс-стади” методларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ўқувчиларда таянч, умумий ва фанга доир хусусий компетенцияларни таркиб топтиришда илғор педагогик технологиялар асосида шакллантириладиган ўқув мақсадлари муҳим ўрин тутади.
Илғор педагогик технологиялар асосида ўқув мақсадларини шакллантириши ва асосда дарс ишланмаларини лойиҳалаши зарур.
Ушбу жадвалда ўқув мақсадлари, уларнинг изоҳи, дарсларда ўқувчиларда компетенцияларни таркиб топтириш босқичларида фойдаланиладиган ўқув топшириқлари, оралиқ назоратда компетенцияларни назорат қилиш учун фойдаланиладиган ностандарт тест топшириқларининг турлари ва уларнинг мураккаблик даражалари ўз аксини топган. Ўқувчиларда таянч, умумий ва фанга доир хусусий компетенцияларни таркиб топтириш муаммоси фан ўқитувчиларининг касбий педагогик компетенцияларига аниқлик киритиш заруратини келтириб чиқаради.
Хулоса қилиб айтганда, ўқувчиларда компетенцияларни таркиб топтириш муаммоси ўқитувчиларнинг касбий педагогик компетенцияларига аниқлик киритиш, педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида компетенциявий ёндашув талаблари асосида курсларнинг мазмунини янгилаш, шу асосда ўқитишни ташкил этиш ва бошқариш давр талаби саналади.
ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ узлуксиз таълим, хусусан умумий ўрта ва касб ҳунар таълими муассасаларининг таълим мазмуни янгиланди, ўқув дастурлари ва ўқув фанлари бўйича ДТС компетенцияли ёндошув асосида қайта ишланди.
Мазкур компетенцияли ёндошув асосида шакллантирилган ДТС амалиётга жорий этиш таълим-тарбия жараёнининг бошқа таркибий қисмлари: ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларини инновация киритиш орқали модернизациялашни талаб этади.
Замон билан ҳамнафас педагогик фаолият юритаётган модератор ўқитувчилар юқорида қайд этилган талабларга монанд ҳолда ўқитишда интерфаол методлар, педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш бўйича дастлабки тажрибаларни эгалламоқда.
Узлуксиз таълим тизими, хусусан, таълим тизимига жорий этиладиган компетенциявий ёндошув таълим-тарбия жараёнига қуйидагиларни киритишни талаб этмоқда:
• Технологик инновациялар – компетенциявий ёндашувга асосланган таълим-тарбия жараёнига ахборот ва коммуникацион технологиялардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
• Педагогик инновациялар – таълим-тарбия жараёнини компетенциявий ёндашувга асосида мазмунан янгилаш, унинг бориши ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирувчи локал ва хусусий методик даражадаги технологиялардан фойдаланиш.
Маълумки, юқорида қайд этилган инновациялар таълим-тарбия жараёнига мажмуа ҳолда жорий этилиши ўқитувчидан муайян методик билим, кўникма ва малакалар, шунингдек, педагогик компетентлик (лаёқат)ни талаб этади.
Ўқитувчининг замонавий методик билим, кўникма ва малакаларни эгаллаши, шунингдек, педагогик компетентлик(лаёқат)нинг мавжудлиги унинг ўз педагогик фаолиятида баркамол шахсни вояга етказишни назарда тутишига асос бўлади.
Компетенциявий ёндашув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити ўқитувчилардан қайси билимларни эгаллашни талаб этмоқда?
Шуни қайд этиш керакки, ўқитиш жараёнига киритилган инновацион таълим муҳитини яратиш натижасида ўқитувчининг касбий-педагогик тайёргарлигига киритиладиган ўзгартириш¬лар эътиборда четда қолмоқда.
Фикримизнинг исботи сифатида умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқитувчиларини тоифалашда фойдаланиладиган Давлат талаблари умумий дидактик нуқтаи назардан тузилган, унда ҳар бир ўқув фанининг ўзига хос хусусиятлари, ўқитувчининг касбий-педагогик тайёргарлиги таркибий қисмлари ва педагогик компетентлиги (лаёқати), шунингдек, ўқитувчилар томонидан ўтказилган дарсларни мажмуали (педагогик, психологик ва методик) таҳлил қилиш назарда тутилмаганлигини келтириш мумкин.
Ўқитувчининг педагогик фаолиятига мажмуали ёндошилмаганлиги оқибатида ўқитувчиларнинг касбий мотивациясининг пастлиги, ўз касбий-педагогик тайёргарлигини орттириш бўйича мақсадли изланиш олиб бормаслиги, таълим-тарбия жараёнини шаблон тарзида ташкил этилишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда ўқитувчиларнинг педагогик компетентлик (лаёқат) ига аниқлик киритиш зарурати вужудга келди.
Педагогик компетентлик (лаёқат) – бу ўқитувчининг касбий-психологик хусусияти бўлиб, педагогик фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришда субъектив шарт-шароитдаги амалий-назарий ҳаракатини ифодаловчи сифатлар йиғиндиси саналади.
Ўқитувчиларнинг компетенциялари икки гуруҳга ажратилади:
1. Ўқитувчининг таянч компетенциялари;
2. Ўқитувчининг хусусий компетенциялари;
Ўқитувчининг таянч компетенциялари жадвал тарзида берилмоқда.
Дидактик адабиётларда ўқитувчининг педагогик компетентлиги (лаёқати)нинг турлари ҳақидаги материаллар таҳлил этилди ва унга компетенциявий ёндашув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити талаблари эътиборга олинган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Шуни қайд этиш керакки, фан ўқитувчиларнинг таянч компетенцияси мазкур таълим муассасаларида педагогик фаолият юритадиган педагогик кадрлар учун умумий саналади.
Ўқитувчининг хусусий компетенциялари эса, мазкур устоз томонидан фан бўйича ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнининг мазмуни ва баркамол шахсни камолатга етказишда тутган ўрни билан фарқланади.
Фан ўқитувчиларнинг таянч компетенцияси уларда ўқувчининг хусусий компетенцияларини шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Педагогик компетенцияларнинг юқорида қайд этилган икки тури бир-бири билан чамбарчас боғланган ва бир-бирини тақоза этади. Шу сабабли, мазкур компетенцияларни шакллантириш жараёнига мажмуали ёндашиш талаб этилади.
Ўқитувчининг хусусий компетенцияларининг ўзига хос хусусиятлари жадвал тарзида берилмоқда.
Узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларига компетенциявий ёндашувнинг жорий этилиши фан ўқитувчиларининг таянч ва хусусий компетенцияларини шакллантириш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини тақоза этмоқда.
Қуйида фан ўқитувчисининг хусусий педагогик компетенциялари, уларнинг моҳияти ва компетенциявий ёндошув талаблари асосида педагогик фаолиятга киритиладиган ўзгартиришлар жадвал тарзида берилмоқда.
Ўқитувчиларнинг инновацион таълим муҳити талаблари асосида педагогик компетентлигини ривожлантириш учун қуйидагиларга эътиборни қаратиш:
1. Ўқитувчиларнинг барча тоифалари кесимида мутахассислик фанлари бўйича малака талабларини шакллантиришда компетенциявий ёндошувнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиш;
2. Компетенциявий ёндошув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити талаблари эътиборга олинган ҳолда ўқитувчиларининг барча тоифалари кесимида мутахассислик фанлари бўйича электрон қўлланмалар яратиш;
3. Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш курсларини эҳтиёжга асосланган ҳолда ташкил этиш, бунда фан ўқитувчисининг эҳтиёжи назарда тутилмоқда;
4. Малака ошириш курсларида ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини касбий диагностик таҳлил қилишни йўлга қўйиш, аниқланган бўшлиқларни ўқитувчи шахсига йўналтирилган ҳолда индивидуал коррекцион иш олиб бориш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида инновацион таълим муҳити талаблари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, таълим мазмунини янгилаш давр талаби саналади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. –Т.: Ўзбекистон, 1997. 110-136 б.
2. Каримов И. А. “Баркамол авлод орзуси” Тошкент-98 йил [72-74бет.]
3. Каримов И. А. “Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда” Тошкент-“Ўзбекистон”-2000 йил 3-боб
4. Болотов В.А. Компетентностная модель: от идеи к образовательной программе/ В.А. Болотов В.В. Сериков//Педагогика.-2003. -№10. - 8-14.
5. Смирнова Н.З., Бережная О.В. Компетентносной подход в педагогическом образовании. Учебно-методическая пособие./ Красноярск, 2012,-168 с.
6. Толипова Ж.О. Таълим технологиялари. Т. “Ўқитувчи” 2002 йил. 128 б.
Муаллиф ҳақида.
Навоий шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 15-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси - Дилдора Искандаровна Шабонова 2006 йилдан буён ўқитувчи вазифасида ишлаб келмоқда.
У изланувчан ва ижодкор ўқитувчи, ўз касбининг моҳир устаси.
Кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Дилдора Шабонова мунтазам равишда ўтказиб келинаётган “Маҳорат дарслари”, Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда тажриба-таянч мактаби фаолиятини олиб бормоқда.
Иш тажрибаси давомида бир неча услубий тавсиялар, кўргазмали қуроллар яратган. Моҳир педагог замон билан ҳамнафас ҳолда иш тажрибасини доимий равишда телевидения, радио ва матбуот орқали ёритиб келмоқда.Ўзининг ижодий мақолалари билан хорижий матбуот саҳифаларида ҳам ўз чиқишлари билан фаол иштирок этиб, Халқаро сертификатлар билан тақдирланган.
2015 йил Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилган “Энг яхши мақола” кўрик танловининг Республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган.
Мактабда ва шаҳар, вилоят миқёсида ўтказилган “Инглиз тили грамматикаси” мавзусида амалий семинарларда очиқ дарслар ва тадбирлар кўрсатиб ўз иш тажрибасини намойиш этиб келади. Унинг дарс ўтишдаги афзаллик томонларидан бири, ҳар бир ўқувчининг характер хусусиятини, қобилиятини, нимадан оқсашини, қолаверса, оилавий муҳитини ҳам яхши билади. Янги мавзуни ўтишда амалий машғулотларга вақт ажратади. У, "Кичик гуруҳ”ларда ишлаш, "Ақлий ҳужум”, "Ўзаро ёрдам” усулида дарс ўтишни, энг самара берадиган усул деб ҳисоблайди. Назорат тестларини тузишга ижодий ёндашади. Ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш, мураккаб мавзулар устида ишлаш учун қўшимча машғулотлар ўтади. Айниқса, ўқувчиларнинг мамлакатимиздаги ҳамда дунё географик олами ҳақидаги замонавий билим ва тасаввурини кенгайтириш учун Интернет маълумотларидан ўринли фойдаланиш ўз самарасини бермоқда.
Ижодкор ва изланувчан ўқитувчи Шабонова Дилдора янги ижодий ишга қўл уриб, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида Интернет тармоғида инглиз тили фанини мустақил ўрганишга мўлжалланган http://younglearners.zn.uz веб-сайтини яратиб, ижодий изланишлар олиб бормоқда.
2018 йил Навоий шаҳар Навоий зиёси таҳририяти тамонидан ташкил этилган Грант лойиҳаси асосида ўтказилган “Ички туризм” мавзусида ўтказилган танловда фахрли 1-даражали диплом билан тақдирланган.
2018 йил “Ички туризм” мавзусидаги мақоласи билан Россиянинг Солнечный свет сайтида халқаро конференцияда фахрли диплом ва сертефикат билан тақдирланган.
У ҳар бир дарсида илғор педагогик технологиянинг ҳар хил усулларидан фойдаланиб, инновацион усулда дарслар ташкил этиб келмоқда. Шаҳарда ташкил этилган “Устоз-шоғирд” мактабининг фаол устозларидан бири, метод бирлашма раҳбари, мактабда ташкил этилган махсус комиссиянинг аъзоси. Ўқитувчининг ижодий изланишлари натижасида бугунги кунда дарс бераётган фанидан билим сифати 80%ни ташкил этади.
Ўқитувчи ўз дарсларида ўқувчиларининг мустақил фикрлаши ва ижодий фаолиятини ривожлантириш билан биргаликда, ватанни севиш, билимларни чуқурроқ эгаллаш каби туйғуларини шакллантиради.
Халқ таълими тизимида олиб борган самарали педагогик фаолияти учун фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган
Шабонова Дилдора Искандаровна таълим фидойиси сифатида ёш авлодни баркамол инсон ғоялари руҳида тарбиялашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.